Ҳуқуқ
21.10.2024
824

– Ўриндошлик асосида ишловчи ходим асосий иш жойидан ташқари ўриндошлик иш жойидан ҳам “декрет пули” оладими ё ўриндошларга “декрет пули” берилмайдими?
– Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилдаги 31 майдаги “Айрим турдаги нафақаларни тайинлаш ва тўлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақа ўриндошлик асосидаги (шу жумладан, ички ўриндошлик асосидаги) иш жойи бўйича ҳам алоҳида тўланади. Соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ўриндошлик асосидаги иш жойидан нафақа олиш учун асос ҳисобланади.
Саволларга Тошкент давлат юридик университети
ўқитувчиси Асал ЖЎРАЕВА жавоб берди
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.