currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов

#NoComment

calendar

17.09.2025

eye

307

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов

Одатда ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш фойдаланувчилар томонидан ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун бепул амалга оширилади.

Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектлари ҳисобланади:

— ёввойи ҳолда ўсувчи организмлар — дарахтлар, буталар ва ўтсимон уруғлайдиган ўсимликлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайниклар ва замбуруғлар ўзининг барча хилма-хил турлари билан;

— ёввойи организмлардан ташкил топадиган табиий ўсимлик гуруҳлари ёки уларнинг ҳар қандай мажмуи;

— камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турлари;

— ёввойи ўсимликларнинг мевалари, уруғлари ва бошқа қисмлари ёки уларнинг ўсиш давридаги маҳсуллари.

Танаси, пўстлоғи, шохлари, пояси, илдизи, ғунчаси, гуллари, уруғлари, мевалари, барглари, пиёзбошчалари ва шарбати (елими) ўсимликларнинг қисмлари ҳисобланади.

Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш турлари ҳисобланади:

- ёввойи ҳолда ўсувчи озуқа маҳсулотларини чорвачилик эҳтиёжлари учун ғамлаш;

- чорва молларини ўтлатиш;

- ўсимлик дунёси объектларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

- ёввойи ўсимликларнинг техник хом ашёсини ғамлаш;

- ёввойи ўсимликларнинг доривор хом ашёсини ғамлаш (йиғиш);

- ёввойи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун ғамлаш (йиғиш);

- дарахт ва буталарни кесиш (санитария тартибида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда, шунингдек бино, иншоот ва коммуникация қурилишлари билан боғлиқ ҳолатларда);

- ўсимлик дунёси объектларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш;

- ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, тарбия, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;

-  ўсимлик дунёси объектларидан табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш;

- ўсимлик дунёси объектларидан коллекциялаш мақсадларида фойдаланиш.

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ўсимлик дунёси объектларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиққанлик учун тўловлар миқдори қуйидагича белгиланади:

— Қизил китобга киритилган ўсимликлар, шунингдек мазкур ўсимликлар турларидан ботаника коллекцияларининг 1-донаси учун – мазкур тур ўсимлигини йиғиш қийматининг 5 % миқдорида;

— қизил китобга киритилмаган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар хом ашёси ва уларнинг қисмлари 1 кг учун – мазкур тур ўсимлигини тайёрлашга рухсатнома қийматининг 10% миқдорида;

— хом ашё ҳолдаги яланғоч қизилмия (ТИФ ТН коди 1211 90 860 8), Ўзбекистон Республикасининг юридик ҳамда жисмоний шахслари учун 1 тн – тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки курси бўйича 225 АҚШ доллари;

— Ковракнинг кўҳитан ва сассиқ турлари елимининг хом ашё ҳолдагиси, Ўзбекистон Республикасининг юридик ҳамда жисмоний шахсларига 1 тн учун –  тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки курси бўйича 300 АҚШ доллари миқдорида;

— қизил китобга киритилмаган ўсимликларнинг ботаника коллекцияси 1 экземпляри учун – мазкур тур ўсимлигини тайёрлаш қийматининг 0,001 % миқдорида белгиланади.

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
786

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
731

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


14-апрел 2026, 10:58
595

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.


15-апрел 2026, 11:11
510

Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати

Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.