Тармоқда нима гап?
11.11.2023
1 001
Ўтган 10 ой давомида ўз вақтида тўланмаган 151 млрд. сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилган. Бу ҳақда Касаба уюшмалари федерацияси ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Ўрмонбекова маълум қилди. Қайд этилишича, 2023 йилнинг 10 ойи давомида касаба уюшма ташкилотлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг 3 минг 643 та мурожаати кўриб чиқилган. Мурожаатларни кўриб чиқиш ва жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганишлар натижасида қарийб 8,5 минг нафар ходимнинг ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 26 млрд. 114 млн. сўмдан зиёд зарар пуллари ундириб берилган. Жорий йилнинг ўтган даврида касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда 150 минг нафардан зиёд ходим ва уларнинг оила аъзолари, 300 нафардан ортиқ уруш ва меҳнат фронти фахрийси имтиёзли асосларда соғломлаштирилган. Кам таъминланган, кўп болали ва ёш оилалар вакиллари, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар учун акциялар ташкил этилиб, улардан қарийб 3 минг нафари бепул йўлланмалар билан соғломлаштирилган. Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида фаолият кўрсатаётган 4 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1000 нафарга яқин бола спортнинг оғир атлетика, енгил атлетика, юнон-рум кураши, қиличбозлик, бокс, хоккей, сузиш, параканоэ ва академик эшкак эшиш, байдарка, каноэ ва слаломда эшкак эшиш турлари бўйича шуғулланиб келмоқда. Бундан ташқари жамоа шартномаларига биноан 98 минг 436 нафар ходимга тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлаш имкони яратилди. 2 млн. 188 минг нафардан зиёд ходим асосий узайтирилган, 2 млн. 940 минг нафардан зиёд ходим эса йиллик қўшимча таътиллардан фойдаланмоқда. 2023 йилнинг 10 ойи давомида жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 156 минг 108 нафар фуқарога ва 65 минг 55 та оилага қарийб 144 миллиард сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилган. Иш ҳақи ўз вақтида тўланиши, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори стандартларига риоя этилиши, иш ҳақидан муддати ўтган қарздорликни бартараф этиш бўйича жамоатчилик мониторинги ўтказилди. Касаба уюшмаларининг саъй-ҳаракатлари билан суд, прокуратура, ҳокимият органлари ва меҳнат инспекциясига киритилган 372 та мурожаат натижасида 2023 йилнинг 10 ойи давомида ўз вақтида тўланмаган 151 млрд. сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилди.
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Осиё ва Пара Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларига пул мукофотлари топширилди
Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ва IV Пара Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, уларни тайёрлаган мураббийларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
2023 йилда спектакллар саҳналаштириш учун қанча маблағ ажратилди?
Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи йил давомида 40 та спектаклни саҳналаштириш учун қанча пул ажратилганини айтди.
Сирдарёда қарийб $ 8,5 минг қалбаки валютани пулламоқчи бўлганлар қўлга олинди
Тезкор табдирда қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш: муҳим 7 саволга жавоб
Ишга кираётганда меҳнат шартномаси тузилади. Кейин уни ўзгартирса бўладими? Ходим буни талаб қила оладими? Иш берувчига-чи, меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга рухсат бериладими? Бошқа ишга ўтказиш шартлари қандай? Hudud24.uz бугун меҳнат қонунчилигидаги шу ва бошқа масалаларга батафсил тўхталади.