Ўзбекистон
16.10.2023
1 381

Куни кеча, 15 октябрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида Осиё бокс конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Ушбу Конгрессда кун тартиби бўйича Осиё бокси атрофидаги турли масалалар кўриб чиқилиши билан биргаликда, 2022 йилда Осиё минтақасида бўлиб ўтган барча мусобақалар ҳисоботлари тақдим этилди. Эътиборлиси, Ўзбекистон бокс федерацияси, ўтган 2022 йил ҳисобидан медаллар жамғариш бўйича Осиё қитъасининг “Йил федерацияси” дея тан олинди ва Осиё бокс конфедерацияси томонидан махсус мукофоти топширилди. Ушбу мукофотни Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев қабул қилиб олди. Қайд этиш мумкин, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган 19-Осиё ўйинларида қатнашган Ўзбекистон боксчилари 3 та олтин ва 2 та бронза медалини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйишган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Париж-2024: Ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етмоқда.
Президент телефон орқали Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажоновни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади
“Юртимиз ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё ҳамжамияти кўриб турди ва мен сизлардан ғурурланаман”, деди давлат раҳбари.
Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Мулложонов Олимпиада чемпиони бўлди
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 5 та олтин ва 3 та бронзани ташкил этмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиёда тенгсиз деб топилди
“Йилнинг энг яхши футбол ассоциацияси” номинацияси учун Эрон ва Япония футбол ассоциациялари даъвогарлик қилаётган эди.