Ўзбекистон
10.08.2024
2 277

Бугун, 10 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига навбатдаги 2 та олтин медални келтирган ва уларнинг сони бўйича рекорд кўрсаткичга эришилишига ҳисса қўшган боксчилар Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажонов билан телефон орқали суҳбатлашди.

“Бокс бўйича Ўзбекистон дунёда тенгсиз эканини яна бир карра исботлаганингиз учун миннатдорлик билдириб, табрикламоқчиман. Халқимизнинг чинакам қаҳрамонлари бўлдингиз. Янги Ўзбекистоннинг янги ёшларига жуда катта ўрнак, намуна бўлаяпсизлар. Юртимиз ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё ҳамжамияти кўриб турди ва мен сизлардан ғурурланаман”, деди давлат раҳбари.
Йигитларнинг кечаги ғалабалари ўзбек халқига жуда катта мамнуният бағишлагани таъкидланди. Президент юқори натижаларга эришаётган олимпиячиларга, бутун терма жамоага ўзининг саломини етказишни сўради.
Чемпионлар ҳам Президент ва халқ ишончини оқлаганидан мамнунлигини билдириб, шундай ғалабаларга эришиш имконини берган эътибор ва кенг шароитлар учун давлат раҳбарига ташаккур изҳор қилди. Бундан буён ҳам Ватан байроғини баланд кўтаришда давом этишга ваъда берди.
Улашиш:
Бошқалар
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.
Меҳнат шартномасининг муддатлари қандай белгиланади? Муҳим 5 қоида
Меҳнат кодексининг 110-моддасида меҳнат шартномаси қандай муддатда тузилиши мумкинлиги белгиланган.
Париж-2024: Ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етмоқда.
Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Мулложонов Олимпиада чемпиони бўлди
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 5 та олтин ва 3 та бронзани ташкил этмоқда.
Бобуржон Омонов 2 карра Паралимпияда чемпиони бўлди
Омонов олдинги Паралимпия ўйинларида ўзи ўрнатган рекордни янгилади.
Дониёр Салиев Паралимпия ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари 12 тага етди.