currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИсроилда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Исроилда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистон

calendar

08.10.2023

eye

1 470

Исроилда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган ватандошларга мурожаат қилди. “Вазиятнинг кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилади”, — дейилади мурожаатда. Фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин: +972544851397, 03-672-2466. Маълумот учун, кеча, 7 октябрь куни кечқурун Hamas ташкилоти Исроилга янги ракета ҳужумларини уюштитрди. Сўнгги маълумотларга кўра, Hamas ҳужуми оқибатида камида 250 нафар исроллик ўлдирилган, ярадорлар сони 1400 нафарни ташкил этмоқда. “Al Jazeera” нашрига кўра, Исроил армиясининг жавоб зарбалари натижасида Ғазода 232 нафар фаластинлик ўлдирилган, жабрланганлар сони 1700 дан ошган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: