Ўзбекистон
13.10.2023
1 199

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси ўз дипломатик миссияси й,акунламоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. Ўзбекистон элчиси Саид Рустамов кеча, 12 октябрь куну Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лорд Тариқ Аҳмад билан учрашган. Унда Ўзбекистон–Британия ҳамкорлигининг кун тартиби ва уни яна-да кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган. Тариқ Аҳмад сўнгги йилларда сезиларли даражада фаоллашган ва янги мазмун билан тўлдирилаётган икки томонлама мулоқотнинг изчил суръатини юқори баҳолаган. Хусусан, юқори даражадаги ўзаро ташрифлар сони ортиб бораётгани, яқин сиёсий ва парламентлараро мулоқотлар, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар чуқурлашиб бораётгани қайд этилган. ТИВ раҳбари ўринбосари Буюк Британиядаги дипломатик миссиясини якунлаётган Саид Рустамовга икки давлат ва халқлар ўртасидаги очиқ, конструктив ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга қўшган самарали ва ижодий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган. Маълумот учун, Саид Рустамов 2019 йилнинг октябрь ойида Буюк Британиядаги элчи лавозимига киришган эди. Бунгача у Исроилдаги элчихонани бошқарган, ТИВнинг қатор бошқармаларига раҳбарлик қилган, АҚШдаги элчи ўринбосари, вазир ёрдамчиси вазифаларида ҳам ишлаган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси тайинланди
Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили элчи бўлди.
Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси этиб тайинланди
Бу ҳақда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зехавит Бен-Гилель ўзининг “Х” саҳифасида маълум қилди.
Дилшод Аҳатов Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси бўлди
Тайинловга қадар у Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига раҳбарлик қилган.
Венгриянинг янги элчиси Тошкентда иш бошлади
Аввалги элчи Гюла Ковач жорий йилнинг 20 июль куни дипломатик миссиясини якунлаган эди.