Ўзбекистон
03.10.2023
1 019

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова мазкур мамлакатдаги миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. Келтирилишича, Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн билан учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг жорий кун тартиби муҳокама қилинган. Вазир Эли Коэн Исроил томони Ўзбекистон билан фаол ривожланиб бораётган ҳамкорликни юксак қадрлашини таъкидлаган. Мулқот якунида Эли Коэн Феруза Маҳмудовага Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси лавозимида амалга оширган юксак фаолияти учун миннатдорлик билдириб, келгусидаги дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилган. Маълумот учун, Феруза Маҳмудова 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган. 2009 йилда Tübingen университетида гуманитар фанлар бўйича магистр даражасини олган. 1996—2006 йилларда у Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида ишлаган, олий даражадаги ташрифларни ташкил этишда иштирок этган. 2014—2018 йилларда эса Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, 2018—2020 йилларда Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган. 2020 йилнинг ёзидан буён у Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ўзбекистон Фаластинга гуманитар ёрдам сифатида 1,5 млн доллар ажратди
Президентнинг бунга оид қарори қабул қилинди.
Франция Президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистонга келади
Ташриф амалга ошса, Макрон Ўзбекистонга келган Франциянинг иккинчи Президенти бўлади.
Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаб қанча чет эллик келгани маълум бўлди
Энг кўп Тожикистон фуқаролари қариндошларини кўриш учун келган.