Ўзбекистон
09.10.2023
1 416

Ўзбекистон томони Фаластин-Исроил можароси юзасидан баёнот берди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин-Исроил можароси ҳудудида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдиради. “Биз курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз. Сўнгги воқеалар муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, — дейилади баёнотда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Марказий Осиё ва Форс кўрфази давлатлари ТИВ раҳбарлари Тошкентда йиғилади
15 апрель куни Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё – Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" Стратегик мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қирғизистонга гуманитар ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон томони Бишкек иссиқлик электр станциясида юз берган авария муносабати билан Қирғизистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
Ғазо секторида Исроил ҳужуми бошлангандан буён 20 минг чақалоқ дунёга келган — UNICEF
Бу ҳар 10 дақиқада бир чақалоқ туғилиши дегани.
Ғазо секторида Исроил ҳужуми қурбонлари сони 20,4 мингдан ошди
54 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.