Содда талқин
21.01.2024
1 240

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро Болалар Фавқулодда Жамғармаси (UNICEF) Ғазо секторида Исроил ҳужуми бошланган 7 октябрдан буён 20 минг чақалоқ туғилганини маълум қилди.
Келтирилишича, Ғазо секторида кескинлик кучайган 105 кун ичида 20 мингга яқин чақалоқ уруш муҳитида дунёга келган. Бу ҳар 10 дақиқада бир чақалоқ туғилиши дегани.
"Ғазо секторидаги ҳомиладор аёллар ва янги туғилган чақалоқларнинг аҳволини ақлга сиғдириб бўлмайди", деган UNICEF вакили Тесс Инграм Женевада ўтказилган матбуот брифингида.
Унинг таъкидлашича, уруш келтириб чиқарган ғайриинсоний шароит янги туғилган чақалоқларга ҳам бевосита таъсир қилади, бунинг оқибатида тўйиб овқатланмаслик, ривожланиш муаммолари ва бошқа соғлиқ муаммолари кўпаяди.
"Ғазо секторидаги 2 ёшгача бўлган 135 минг бола тўйиб овқатланмаслик хавфи остида қолмоқда", деб огоҳлантирди у.
Маълумот учун, Исроил армияси ўтган йилнинг 7 октябридан бери Ғазога қарши вайронкор уруш олиб бормоқда, оқибатда жорий йилнинг 19 январь ҳолатига кўра, 24 620 киши ҳалок бўлди ва 61 830 киши жароҳат олди, уларнинг аксарияти болалар ва аёллардир.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.