currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Тожикистондан ўтган йилгига нисбатан кўпроқ электр энергияси сотиб олади

Ўзбекистон Тожикистондан ўтган йилгига нисбатан кўпроқ электр энергияси сотиб олади

Ўзбекистон

calendar

18.05.2023

eye

831

Ўзбекистон Тожикистондан ўтган йилгига нисбатан кўпроқ электр энергияси сотиб олади

Ўзбекистон Тожикистондан 2023 йилнинг май-сентябрь ойларида 1 млрд 285 млн кВт соат электр энергиясини импорт қилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ахборот хизмати хабар қилди. Қайд этилишича, 12 майда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Барки Точик» ОАЖ ўртасида 2023 йил май-сентябрь ойларида жами 1 млрд 285 млн кВт соат ҳажмда электр энергиясини импорт қилиш бўйича шартнома имзоланди. «Айни пайтда импорт амалиёти иккита 220 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилмоқда. Шартномага асосан ёз ойларида электр энергияси ва сув ресурсларига эҳтиёж ортадиган давр учун импорт ҳажмларини 500 кВли тармоқлар орқали кўпайтириш ҳам назарда тутилган», — дейиади хабарда. Республикада энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз таъминланиш, шунингдек, куз-қиш мавсумига электр ускуна ва жиҳозларни сифатли тайёрлаш мақсадида, 2018 йилдан бошлаб Тожикистондан электр энергиясини импорт қилиш ишлари қайта йўлга қўйилган. Шундан сўнг: • 2018 йил апрель-сентябрь ойларида 1 млрд 480,9 млн кВт соат ҳажмда; • 2019 йил апрель-октябрь ойларида 1 млрд 425,1 млн кВт соат ҳажмда; • 2020 йил май-сентябрь ойларида 566,7 млн кВт соат ҳажмда электр энергияси импорт қилинган. «Барки Точик» ОАЖнинг 2020 йил 13 июлдаги 11/4344−5561-сонли хатига асосан Вахш дарёсининг суви 50 фоизга камайгани ва бунинг натижасида Нурек гидроэлектр станцияси сув омборида сув сатҳининг 2019 йилга нисбатан 10 метрга пасайганлиги сабабли 2020 йил 16 июлдан бошлаб Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш қисман тўхтатилган эди. Шундан сўнг 2021 йил май-сентябрь ойларида 1 млрд 143,6 млн кВт соат ҳажмда, 2022 йил апрель-сентябрь ойларида 823,2 млн кВт соат ҳажмда электр энергияси импорт қилинди.

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
605

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


25-ноябр 2025, 06:09
573

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


25-ноябр 2025, 04:07
395

Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?

Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.


22-ноябр 2025, 04:02
371

Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Мавзуга доир янгиликлар: