Ўзбекистон
13.09.2023
1 196

Бу ҳақда “Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисидаги президент фармонида белгиланди. Фармонга кўра, “Ўзбекистон — 2030” стратегияси қуйидаги 5 та устувор йўналишдан иборат. Тўртинчи йўналишда қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этишга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш бўйича бир неча мақсадлар қўйилган. Хусусан, давлат фуқаролик хизматини меритократия (бошқарув тамойили бўлиб, шахсларнинг ижтимоий келиб чиқиши ва молиявий ҳолатидан қатъи назар, давлат бошқарувида раҳбарлик лавозимларини энг қобилиятли ва муносиблар эгаллаши зарур, деган мазмунни англатади), ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида ташкил этиш мақсадида: – давлат органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосаларлари фаолиятини жамоатчилик фикри асосида баҳолаш амалиёти йўлга қўйилади; – Миллий кадрлар захирасида раҳбарлик лавозимига номзодлар сони камида минг нафарга етказилади; – “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган фуқаролик хизмати тизимини тўлиқ ишга тушириш доирасида ушбу тизим билан 70 дан ортиқ давлат органлари қамраб олиниши таъминланади; – давлат фуқаролик хизматчиларини узлуксиз малака ошириб бориш тизими билан қамраб олиш даражаси 100 фоизга етказилади. Халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш орқали аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизими самадорлигини ошириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларида мурожаатларни қоғоз шаклида рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади. Барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда, шу жумладан, тегишли мобил илова орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади. Мурожаатларнинг камида 80 фоизини маҳаллий даражада қаноатлантириш таъминланади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Тадбиркорлар давлат хизматларини кўрсатиши мумкин, Аҳоли ягона реестри жорий этилади, бепул юридик ёрдам доираси кенгайтирилади – Президент фармони
«Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.
“Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи” дастури жорий этилади
Дастурлаш соҳасига қизиқувчи махсус ахборот тизимига киритилган ёшларни IT соҳасида фаолият юритаётган ташкилотларга йўналтириш ва ишга жойлаштиришга кўмаклашилади.
Айрим нафақа миқдорлари оширилди
Президент Фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди.
Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия ташкил қилинди
Фармон билан Миллий комиссиянинг асосий вазифалари белгиланди.