Ўзбекистон
02.01.2024
1 200

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати 2024 йилнинг 1 январ куни дунёга келган жами гўдаклар сонини маълум қилди.
Унга кўра, Янги йилнинг биринчи суткасида 1859 нафар чақалоқ дунёга келган.
Шундан 847 нафари қиз, 1012 нафари ўғил.
Энг кўп чақалоқ Қашқадарё вилояти (207 нафар) туғилди.
Шунингдек, кейинги ўринларда:
• Андижон вилояти — 201 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
• Самарқанд вилояти — 196 (шу жумладан, етти ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
• Фарғона вилояти — 195 (шу жумладан, тўрт ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
• Сурхондарё вилояти — 185 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар);
• Наманган вилоятида – 178;
• Тошкент вилояти — 172;
• Тошкент шаҳри — 144 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
• Бухоро вилояти — 86 (шу жумладан, тўрт ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
• Жиззах вилояти — 78;
• Хоразм вилояти — 72;
• Қорақалпоғистон Р. — 67 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
• Сирдарё вилояти — 42 (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар);
• Навоий вилояти — 36 нафар (шу жумладан, бир ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар).
Келтирилишича, жами 22 та эгизакли туғруқлардан 21 ҳолатда икки ҳомилали эгизаклар ҳамда Сурхондарё вилоятида бир ҳолатда уч ҳомилали эгизаклар – (жами 45 нафар чақалоқ) дунёга келган.
Маълумот учун, 2018 йил худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда эса 2155 нафар чақалоқ туғилган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Тошкент вилоятида 4 эгизак туғилди
Чақалоқларнинг 3 нафари қиз, 1 нафари эса ўғил.
Ғазо секторида Исроил ҳужуми бошлангандан буён 20 минг чақалоқ дунёга келган — UNICEF
Бу ҳар 10 дақиқада бир чақалоқ туғилиши дегани.
Ўзбекистонда 2023 йилда чақалоқларга энг кўп қандай исм қўйилди?
Ўтган йилда 968 140 нафар болаларнинг туғилиши қайд этилган.
Ўзбекистонда 11 ойда қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Қиз болаларга нисбатан ўғил болалар кўп туғилган.