Ўзбекистон
09.04.2024
1 208
© Фото: hudud24.uzМудофаа вазирлиги томонидан жорий йилнинг 2, 3 ва 4 май кунлари Тошкет шаҳрида жойлашган “Ғалаба боғи” мажмуасида илк бор мудофаа саноатига оид “Texnofest-2024” кўргазмаси ўтказилади.
Кўргазмада замонавий технологиялар, металлургия ва кимё саноати ҳамда текстил соҳасида икки мақсадга мўлжалланган ишлаб чиқарувчи завод, корхона ва ташкилотлар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этиши кўзда тутилган.
Тақдимотда танлаб олинган энг яхши маҳсулот корхонаси истиқболда Мудофаа саноати агентлиги билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, “Texnofest - 2024” доирасида иштирокчилар ўртасида робототехника, моделлаштириш технологиялари каби мусобақа ва танловлар ўтказилади. Ғолиблар Мудофаа вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдирланади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Битта турист учун ажратилган жой ўша ҳудудда 4 кишини иш билан таъминлайди – Эксперт
Самарқандда ўтаётган UNWTO Бош Ассамблеяси доирасида туризм соҳасида инвестициялар кўргазмаси ташкил этилди. Унда иштирок этган туризм эксперти Самарқанддаги туризм объектларида ёшларнинг иш билан таъминлангани ҳақида гапирди
Шавкат Мирзиёев Доҳада минтақада ўтказилаётган илк глобал “яшил” кўргазма очилишида иштирок этди
Тантанали тадбирда Қатар Амири, БАА Президенти, Ироқ, Яман ва қатор бошқа мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди.
Самарқанддаги халқаро конференция доирасида “Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмаси ташкил этилди (фотожамланма)
Кўргазма доирасида Ўзбекистон аграр тармоғини ислоҳ қилишдаги ютуқлар тақдимот қилинди.