Ўзбекистон
25.09.2023
1 397

Парламентга “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси киритилди. Мазкур ҳужжат билан қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, Сенатнинг ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш; Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Олий Мажлиснинг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини бажариш; қонунни у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан 60 кун ичида кўриб чиқиш ва бошқалар назарда тутилмоқда. Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони амалдагидек 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда. Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тугатиш таклиф этилмоқда. Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда: Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш; Президентнинг тақдимига биноан Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш; Бош вазир, Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш. Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бунда: Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда; фракция раҳбари моддий, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Спикер ўринбосарига тенглаштирилмоқда. Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати киритилмоқда. Бундай ҳолатда Қонунчилик палатасига янги сайлов 2 ой мобайнида ўтказилади, Сенатнинг янги таркиби эса, 1 ой мобайнида шакллантирилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-921-сон, 15.03.2024 й.) билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Пенсиялар тайинлаш, беморларга бепул дори воситалари, тадбиркорларга 50 млн.гача гаровсиз кредитлар – 2024 йил 1 январдан нималар ўзгарди?
Ўзбекистонда уч йилда 421 киши ис газидан ҳалок бўлди — Сенат
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бораётгани қайд этилди.
56 кунлик таътил, ҳафтасига 36 соатлик иш, 500 млн сўмгача ютуқлар: ўқитувчиларга қандай имтиёзлар берилган?
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Ушбу кун муносабати билан “Hudud24.uz” нашри ўқитувчилар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ҳақида маълумот бериб ўтади.