Ўзбекистон
20.04.2024
1 651

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ ташкилий масалаларга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.
Инсонпарварлик ёрдами юкини Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қозоғистонга етказиб беради.
15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Сўнгги кунларда мамлакатда ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши сабаб йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Мўғулистон Президенти Ўзбекистонга келади
Ташриф июнь ойида амалга оширилади.
Қозоғистонда товуқ тухуми импорти вақтинча тақиқланди
Тақиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тарихий шартнома имзоланади
Ташриф давомида кўп қиррали ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи 28 та ҳужжат имзоланди.