Тармоқда нима гап?
11.11.2023
1 451
© Фото: hudud24.uzCoca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Олимпик” учрашувида баҳс бош ҳаками 100-дақиқада пенальти белгилади ва бу учрашув натижасига таъсир қилган. Ушбу ҳолат юзасидан ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида бош ҳакам Комилжон Расулов ВАР такрорларини кўриш учун монитор олдига келган вақтида бутун бошли “Бухоро” жамоасининг мураббийлар штаби ҳамда захира ўйинчилари унга халақит бериб, турли куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлагани маълум бўлган. Шу туфайли, бош ҳакам ВАР мониторини кўриб, хато қилаётганини билса ҳам, ҳиссиётларга берилиб, “Бухоро” дарвозасига пенальти белгилаган. Комилжон Расулов ўз тушунтириш хатида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қасддан, ҳиссиётларини жиловлай олмай, нотўғри қарор чиқарганлиги учун ўз пушаймонлигини билдириб ўтган. Аниқланган ҳолат юзасидан келтирилган барча далилларга кўра, бош ҳакам Комилжон Расулов қоидаларга зид қўпол хатоси туфайли Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 4.3-бандига мувофиқ футбол ҳакамлигидан умрбодга четлатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Ўзбек футболида тарихий воқеа! Ўзбекистонлик футболчилар Олимпиадада иштирок этади
Ўзбекистон Индонезияни енгиб, тарихда илк бор олимпиада ўйинларига йўлланма олиш баробарида U-23 Осиё кубогининг финалига чиқишга муваффақ бўлди.
Бугун Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди
Бугун, 17 апрел куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги илк учрашувини ўтказади.
Футбол. Ўзбекистон FIFA рейтингида юқорилади
FIFA 2024 йил февраль ойи учун рейтинг жадвалини эълон қилди.
Ўтган йилда ким кўпроқ пул ишлаб топди, Роналдуми ёки Месси?
2023 йилда энг кўп пул ишлаб топган спортчилар рўйхати эълон қилинди.