Ўзбекистон
19.07.2023
1 504

Енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони, Коня-2021 Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби Шарифа Давронова Осиё енгил атлетика ассоциацияси томонидан “Йилнинг энг яхши ёш енгил атлетикачиси” деб топилди.
Куни кеча Осиё енгил атлетика ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев ушбу совринни атлетга топширди.
[caption id="attachment_16352" align="aligncenter" width="701"]
ФОТО: Olympicuz[/caption]
Маълумот ўрнида, жорий йил ҳисобидан Осиё миқёсида ёшлар ўртасида ўтадиган мусобақалар якунига етди.
Давронова 2023-йил Тошкент мезбонлик қилган Осиё чемпионатида 13.99 метр натижа қайд этган. Бу йил давомида нафақат қитъа, балки жаҳон миқёсида ёшлар тоифасидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тошкент вилоятида Оғир атлетика маркази ташкил этилади
Марказ Чирчиқ шаҳрида жойлашган Спорт вазирлиги тасарруфидаги бино-иншоотларга жойлаштирилади.
Шавкат Мирзиёев Венгрияда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилди (фото)
Ўзбекистон Президенти Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати доирасида қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан суҳбатлашди.
3 000 соат вақт, 140 кг турли металл, 450 метр тасма. Жаҳон чемпионатларининг медаллари қандай яратилишини кўрганмисиз?
Яна 10 кундан кейин Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати старт олади.
Енгил атлетика: ўзбекистонлик спортчилар Осиё чемпионатида 4 та медалга эга чиқишди