Ўзбекистон
12.06.2023
1 201

Click умуммиллий тўлов ташкилоти Uzum компаниялар гуруҳи билан бирлашишини эълон қилди. Бирлашиш бўйича кейинги қадамлар тўғрисидаги шартнома 12 июнь куни Тошкентда имзоланди, дейилади корхоналар қўшма баёнотида. Uzum ва Click интеграцияси туфайли мамлакатнинг чекка ҳудудлари аҳолиси ҳам ишончли ва қулай молиявий хизматлар, рақобатбардош нархлардаги маҳсулотларнинг улкан ассортименти, бизнесни ривожлантириш ечимлари ва бошқа рақамли маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Келажакда компаниялар Click`ни супер иловага айлантиришни режалаштирмоқда — бу компаниялар гуруҳининг экотизимига киришнинг асосий нуқталаридан бири бўлади. Узум экотизимининг рақамли маҳсулотлари ва сервислари миллионлаб фойдаланувчилар учун таниш бўлган тартибда ишлашни давом эттиради, бунда мамлакат аҳолиси муайян муаммони ҳал қилиш учун алоҳида иловадан фойдаланиши мумкин, бироқ шу пайтнинг ўзида Uzum Market харидорлари, шу жумладан, бутун мамлакат бўйлаб 180 дан ортиқ тарқатиш пунктларида буюртмаларни тўлашда янги имкониятларга эга бўлади. Click ҳам илгари эълон қилинган режалар устида ишлашни давом эттиради. Ва биргаликда компаниялар кундалик муаммоларни ҳал қилиш ва бизнесни ривожлантириш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта янги сервисларни ишга туширишни режалаштирмоқда. Улар орасида авиа, темирйўл, транспорт воситаларига чипталарни брон қилиш сервиси, саёҳат агрегатори ва давлат сервислари билан интеграция бор. «Ўзбекистон бозорида дунёнинг кўплаб мамлакатларида мавжуд бўлган компаниялар таркибига мос келадиган компания пайдо бўлмоқда ва бу дунё мисоллари тўлов, fintex ва e-commerce сервисларини бирлаштириш истеъмолчилар ва тадбиркорлар учун имкониятларни сезиларли даражада оширишга имкон беришини кўрсатади. Uzum мамлакатнинг етакчи компаниялари ресурслари ва экспертизалари бирлашмаси сифатида ташкил этилган ва бугун биз ушбу векторга амал қилишни давом эттириб, Uzum катта оиласига киргани билан етакчи рақамли тўлов тизими жамоасини қутлаймиз. Click билан биргаликда биз янада тезроқ ўсиб, энди 13 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларимизнинг ҳаётини осонлаштирамиз», — деган Uzum компаниялар гуруҳи бош директори Жасур Жумаев.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.