currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларПрезидент Фарғонага сафарини Олтиариқдан бошлади

Президент Фарғонага сафарини Олтиариқдан бошлади

Ўзбекистон

calendar

04.02.2021

eye

1 102

Президент Фарғонага сафарини Олтиариқдан бошлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни Фарғона вилоятига келди. Ташриф дастури жуда тиғиз ва мазмунан бой. Биринчи манзил – Олтиариқ туманидаги “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперацияси. Олтиариқликлар деҳқончилиги, омилкорлиги билан танилган. Уларга ер берилса, ўзини ҳам, элини ҳам бой қилади. Лекин, бошқа маҳсулотларга нисбатан даромади камлигига қарамай, бу туманда ҳам пахта ва ғалла кўп экилар эди. Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, бозорбоп экинлар экишга қаратилган сиёсати қўли гул деҳқонлар ва ёшларга катта имконият очди. Президент келган кооперациянинг 6 гектарлик токзори ўрнида илгари пахтадан 20, ғалладан 25 центнер ҳосил олинар эди. Ўтган йили бу ерда боғ яратилиб, “хусайни”, “келин бармоқ”, “ризамат” навли узум кўчатлари экилган. Қатор ораларида помидор, бодринг, кўкатлар, қалампир ва бошқа сабзавотлар етиштирилмоқда. Томчилатиб суғориш тизими жорий қилинган. Энг муҳими, бу майдон 51 нафар ёшга, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат мухожирларига ажратиб берилган. Улар плёнка остига сабзавотлар экиб, тўрт мартагача ҳосил олиши мумкинлигини айтишди. – Ҳар бир ёшни ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураман, – деди Шавкат Мирзиёев улар билан суҳбатда. – Ёшларни тезроқ иш билан таъминлаш учун катта имкониятларимиздан бири ҳозирча шу. Ҳаётда ўрнини топган инсонда ўзига ишонч, интилиш пайдо бўлади. Бугун ёшларга даромад манбаи яратиб, иш ўргатиб, тетапоя қилсак, 2-3 йилдан кейин ҳеч кимга қарам бўлмайди – банкда ҳисоб-рақами бўлади, уй олади, яхши яшайди, болаларини яхши тарбиялайди. Президент ёшларга ўқиб-ўрганиб, фаолиятини яхшилаш бўйича маслаҳатлар берди. – Ҳаёт – кураш, рақобат. Бу курашда ким кучли бўлади? Ақлли, билимли, меҳнат қилган. Бугун ёшлар давлатимизнинг эътиборини ҳис этиши, кўп ўқиб, кун сайин билимини ошириб, ривожланишда давом этиши керак, – деди давлатимиз раҳбари. Ерларни ажратиб бериш орқали Фарғона вилоятида 200 минг нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. “Файзли боғлар сари” узумчилик кооперациясининг умумий ер майдони қарийб 130 гектар. Шундан 40 гектар майдонда токзор, 90 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилган. 2 минг тонна сиғимли музлаткичли омбор, юк машиналари бор. Етиштирилган маҳсулотларнинг катта қисмини экспорт қилиш режалаштирилган. Шу ерда Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимот қилинди.

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
954

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
903

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
866

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


7-январ 2026, 05:23
836

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.

Мавзуга доир янгиликлар: