#NoComment
04.03.2026
159

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 412-моддасига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатини айрим иш турларида қўллаш қатъий тақиқланади. Бу норма вояга етмаганларнинг ҳаёти, соғлиғи ва маънавий камолоти ҳимоясини таъминлашга қаратилган.
Қонунга кўра, ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларни:
— меҳнат шароити зарарли ёки хавфли бўлган ишларга;
— ер ости ишларига;
— ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган фаолиятларга;
— маънавий жиҳатдан камол топишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ишларга жалб этиш мумкин эмас.
Жумладан, тунги кафе ва клубларда ишлаш, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар, токсик препаратларни ишлаб чиқариш, ташиш ёки сотиш билан боғлиқ фаолият турлари вояга етмаганлар учун тақиқланган.
Шунингдек, қонунчиликка мувофиқ, ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун белгиланган меъёрдан ортиқ оғирликдаги юкларни кўтариш ва ташиш ҳам тақиқланади. Бу чеклов уларнинг жисмоний ривожланишига зарар етказмаслик мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати қўлланилиши мумкин бўлмаган ишлар рўйхати, шунингдек улар кўтариши мумкин бўлган энг кўп юк меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама республика комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Қонунчилик вояга етмаганларни меҳнат муносабатларида алоҳида ҳимоя қилади. Улар соғлиғига, хавфсизлигига ёки маънавий ривожланишига зарар етказиши мумкин бўлган ишларга жалб этилмайди. Шу боис, иш берувчилар ушбу талабларга қатъий риоя қилиши шарт.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.