Ўзбекистон
09.10.2023
1 129

Вилоят божхоначилари томонидан пневматик қуролни ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Ўзбекистон Республикасининг қурол тўғрисидаги қонунига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзитини амалга ошириш қилиш тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади. “Яллама” чегара божхона пост ходимлари томонидан Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига курьерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилган. Ташкилотнинг ишончли вакили ҳамда холислар иштирокида ўтказилган текширув давомида, “MERCEDES BENZ VITO” русумли автотранспорт воситасига юкланган курерлик жўнатмалари орасида ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган 1 дона “STALKER S84” номли пневматик қуроли, 1 дона “QUARTA air strike” номли газ балони ҳамда 1 250 дона ўқлар борлиги аниқланган. Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади
Бу тартиб 1 июндан 2027 йил 1 июнгача амал қилади.
Гўштлар ичига хуфиёна яширилган 350 дона ов қуроли учун гилзалар фош бўлди
“Яллама” чегара божхона пост терминалида “Газел”даги курерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилган.
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин: муҳим 5 саволга жавоб
Қонунчиликда фуқароларнинг чет элдан Ўзбекистонга божхона тўловларини тўламасдан олиб кирадиган товарлари миқдори белгиланган. Бож тўламасдан ва декларация тўлдирмасдан қанча миқдордаги товарларни олиб ўтиш мумкин? Заргарлик буюмлари, тиллаларни-чи? Аэропорт орқали юк олиб ўтганда шартлар қандаю, чегарадан темир йўл ёки пиёда ўтганда қандай? Ўзбекистондан валютани қанча миқдорда олиб чиқиш кетиш мумкин? Hudud24.uz бугун шу каби саволларга батафсил жавоб беради.
Ўтган 9 ой ичида қарийб 9 минг кг наркотикнинг ноқонуний айланмаси фош этилган
Божхона қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берилди.