currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЁз чилласида кунига қанча сув ичиш керак?

Ёз чилласида кунига қанча сув ичиш керак?

Ўзбекистон

calendar

07.06.2023

eye

1 249

Ёз чилласида кунига қанча сув ичиш керак?

Ёзнинг иссиқ кунларида кўп терлаш натижасида инсон танаси кўп суюқлик йўқотади. Бундай пайтда организмнинг сув балансини керакли ичимликлар билан тиклаш жуда муҳим. Хўш, бу борада мутахассислар қандай тавсиялар беради? Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати бу саволга мутахассилардан жавоб олди. — Ёзнинг иссиқ кунларида соғлом инсон ўртача икки-уч литр суюқлик ичиши керак, — дейди Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедраси профессори Гули Шайхова. — Айниқса, бундай об-ҳавода энг яхши ичимлик тоза сувдир.Бунда нафақат унинг миқдори, балки ҳарорати ҳам муҳим. Хусусан, 36-37 даражали оддий сув организмда метоболизм ва ичак фаолиятини яхшилаб, қондаги холестерин миқдорини пасайтиради ҳамда танадан токсинларни ҳайдайди. Чанқоқ пайти кўк чой ёки ўсимлик чойлари (ромашка, ялпиз ва бошқалар), қорағат, олча, олхўри каби нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон, кефир ичиш жуда фойдали.  Сабаби, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради. Қаҳвани хуш кўрувчилар кучли жазирама пайти бу ичимликдан воз кечишлари яхшироқдир. Чунки у чанқоқни босмайди, аксинча таркибидаги кофеин қон босимини ошириб, танани сувсизлантиради. Шунингдек, имкон қадар қадоқланган шарбатлар, ширин газли ичимликларни таомномадан чиқариб ташлаш лозим. Сабаби улар таркибидаги кўп миқдордаги шакар ва консервантлар чанқоқни янада кучайтиради. Яна шундай маҳсулотлар борки, улар ҳам чанқоқни яхши босади. Буларга бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, апелсин киради. Айниқса, ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда у керакли микроэлемент ва витаминларга бойдир. Ёзда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар таркиби тез бузилишини эътиборга олсак, бозорларда, катта йўл четларида сотиладиган қўлбола ва яроқлилик муддати ўтган ичимликларни ичиш саломатлик учун хавфли. Юрак-қон томир, буйрак хасталигидан азият чекувчи инсонларга эса кўп сув ичиш тавсия этилмайди. Бундай беморлар шифокор назорати остида суюқлик истеъмол қилишлари лозим.

                                                                                                                                                                                                                      Файёза Отабекова,

ЎзДЖТУ талабаси

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 400

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 150

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


14-март 2026, 09:26
919

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.


18-март 2026, 09:11
898

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.

Мавзуга доир янгиликлар: