currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЁзнинг иссиғида автомобиллардан қандай фойдаланиш керак?. Фойдали тавсиялар

Ёзнинг иссиғида автомобиллардан қандай фойдаланиш керак?. Фойдали тавсиялар

Ўзбекистон

calendar

08.06.2023

eye

1 085

Ёзнинг иссиғида автомобиллардан қандай фойдаланиш керак?. Фойдали тавсиялар

Ёзнинг иссиқ кунида кузатилаётган (ҳаво ҳароратининг меъёридан ортиқ) аномал исиши автомобил эгаларидан ўзларига шу билан бирга автомобилларига эҳтиёт бўлишлари ҳамда ғамхўрлик қилишларини талаб қилади. Тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида бўлган автомобилда ҳарорат 100 даражагача кўтарилиши мумкин. Юқори даражали ҳарорат ва қуёшнинг ултрабинафша нурларидан автомобил ойнасининг муҳрлари, фара ва чироқларнинг қопқоқлари, асбоблар панели, ички қопламалар, ташқи қопламанинг пластик қисмлари қизийди, хиралашади, ёрилади ва бузилади. Бундай нохушликларнинг олдини олиш ҳамда автомобилни қуёш нуридан ҳимоя қилиш учун қуйидаги кўрсатмалар тавсия қилинди. ЎЗИНГИЗ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ЖАЗИРАМАДАН АСРАНГ! Энг аввало, ҳаддан ташқари қизиб кетган автомобилда ўзингиз ва йўловчиларни узоқ вақт қолиб кетишига йўл қўйманг. Автомобилга ўтиришингиз заҳоти уни ҳаракатлантиришга шошилманг – яхшиси, ойналарни очинг ва двигателни ишга тушириб, бир неча дақиқа кутиб туринг. Мазкур қоида, айниқса, тўқ рангли автомобил эгалари учун жуда муҳим. АВТОМОБИЛНИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ТУШАДИГАН ҚУЁШ НУРИДАН ҲИМОЯ ҚИЛИНГ! Табиийки, энг яхши йўл бу – автомобилни ёпиқ автотураргоҳларда ёки соя жойда қолдиришдир. Аммо ҳамма ҳам бундай имкониятга эга эмас, албатта. Бундай вазиятда олд ойна учун қуёшдан ҳимояловчи экран сотиб олинг (ҳимояловчи экран бозорларда 10 000 сўм туради) ва иложи борича ойналарни ёпинг: бу чораларнинг барчаси салоннинг қизиб кетишининг олдини олади, унинг пластик ва резина элементларини деформациядан ҳимоялайди. Агар, сиз машинангизни узоқ вақт кўчада қолдирадиган бўлсангиз, унда авомобилнинг махсус чехолини сотиб олинг, у сизга қишин-ёзин хизмат қилади. Келтириб ўтилган воситалар бўлмаган тақдирда, автомобилни қуёшга тескари, олд ва ён ойналарига қуёш нури тушмайдиган қилиб қўйинг. Автомобилнинг қуёш нурида кўп қолиб кетиши, унинг ҳақиқий ўз рангини йўқолишига сабаб бўлади. АВТОМОБИЛИНГИЗ СУЮҚЛИК ДАРАЖАСИНИ КУЗАТИБ БОРИНГ! Бу ойна тозаловчи, мой, фреон ва бошқа шу каби суюқликларга тааллуқли. Ёзда двигател юкламаси ҳаддан ташқари ортади ва уни етарли миқдорда мотор мойи билан таъминлаш ниҳоятда муҳим. Ёзнинг иссиқ кунларида автомобилдан интенсив фойдаланиш билан ёғни тез-тез алмаштириш кераклигини унутмаган ҳолда, уни вақти-вақти билан бажаришга ҳаракат қилинг. Радиаторга дистерланган сув эмас махсус антифриз қуйиш кераклигини ёдда тутинг. Ёз мавсумида тормоз суюқлигини мунтазам равишда ўзгартириб туринг, шу билан бирга сизга тақдим этилган сервис йўриқномасидаги тавсияларга амал қилинг. ЁҚИЛҒИНИ ТЎЛА ТЎЛДИРМАНГ! Ҳаддан ташқари иссиқда, ёнилғини ёқилғи баки тўлгунча тўлдирманг. Ҳарорат кўтарилганда ёқилғи кенгайиб, бакдан тўкилиши мумкин. Тўкилган ёқилғи автомобил рангига ёки корпуснинг коррозияга қарши ҳимоя қилиш (антикорозион) қопламаларига зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, оқиб тўкилган ёқилғи атроф-муҳитга зарар етказади ва ҳаттоки, ёқилғи ёниб кетиши ҳам мумкин. ШИНАЛАРНИ ТЎҒРИ ТАНЛАНГ. Қишки шиналарни ёзгисига алмаштиринг. Иссиқ ҳаво ҳароратида асфалт қизиб, резиналар юмшаши мумкин. Ёзги шиналар эса қаттиқ материалдан ишлангани учун унинг емирилишини олдини олади. Қолаверса, ёзги шиналар хавфсиз тормозлаш учун махсус протекторга эга бўлиб, у йўлда сувдан ҳимоя қилиш ва ёқилғини тежаш имконини беради. ЗИНҲОР БУЮМЛАРНИ АВТОМОБИЛДА ҚОЛДИРМАНГ! Ёз мавсумида автомобилингиз салонида газли ичимликлар, тиббий буюмлар ва дори воситалар, шунингдек, қуёшдан ҳимояловчи кремлар, кўзойнаклар, турли хилдаги суюқликлар ҳамда балончикларни, айниқса электрон қурилмаларни сақламанг. Ёзнинг жазирама иссиғида автомобил салонида қолдирилган энг оддий буюм ҳам хавфли ҳисобланади. ҚУЁШ НУРИДАН КЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ! Қуёш нури ҳайдовчини кўриш қобилиятини пасайтириб, бир неча сониялар ичида йўлда нохуш ҳодисани келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли, сизга қуёшдан сақловчи кўзойнакларни тавсия қиламиз. Улар йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишининг олдини олади.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 814

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 730

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 04:36
1 636

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


13-ноябр 2024, 12:35
1 624

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: