Ўзбекистон
18.07.2023
1 236

Маълумотларга кўра, республика бўйича 200 га яқин замонавий СГШлар барпо этиш учун ер майдонлари ажратилган.
Давлат раҳбарининг тегишли қарори билан ҳудудларда СГШлар қуриш учун ер майдонларини имтиёзли шартларда мақсадли ажратиш белгиланган.
Прокуратура органлари томонидан ўтказилаётган назорат тадбирларида эса қарор талабларига зид равишда сайёҳлар, айниқса, зиёратчилар учун етарли замонавий санитар-гигиеник шохобчалар (СГШ (биотуалетлар) учун ажратилган ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари мавжудлиги маълум бўлган.
Хусусан, Ангрен шаҳар қурилиш ҳамда кадастр бўлими мансабдор шахслари томонидан замонавий СГШ қуриш учун ажратилган ер майдонларида овқатланиш шохобчалари ташкил этилишига йўл қўйилиб, фуқаро Н.Ж. ва А.П.ларга ноқонуний тарзда кадастр ва бошқа эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар тайёрлаб берилган.
Шу каби, Олмалиқ шаҳар, А.Темур кўчасида фуқаро Б.М.га ажратилган ер майдонида савдо дўкони ташкил этилиб, кадастр ҳужжатлари тайёрлаб берилгани аниқланган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Ангрен ва Олмалиқ шаҳар кадастр ҳамда қурилиш бўлимлари мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.