currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЖазирамадан қандай сақланиш мумкин?

Жазирамадан қандай сақланиш мумкин?

Life Style

calendar

19.06.2026

eye

54

Жазирамадан қандай сақланиш мумкин?

Иссиқлик – кўзга кўринмас саломатлик душмани. У бўрон каби уйларни вайрон этмайди, сел каби шаҳарларни ювиб кетмайди. Одам шунчаки ҳолсизликни ҳис этади, сувсизланади, сурункали касалликлари қўзийди – ва баъзан бу жуда ёмон якун топади. Айнан шу сабабли уни “жим қотил” дeб аташади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2022 йилдан бери Европада иссиқлик туфайли 200 мингдан ортиқ одам ҳаётини йўқотди. 
Уларнинг деярли барчасини сақлаб қолиш мумкин эди. Бу йил май ойидаёқ Испанияда 2015 йилдан буён энг кўп иссиқликдан ўлим қайд этилди. Олимлар эса иссиқлик тўлқинлари ҳар йили янада тез-тез ва кучлироқ келишини башорат қилмоқда.

Иссиқлик одамни қандай ўлдиради

Инсон танаси тор ҳарорат оралиғида ишлашга мослашган. Ҳаво қизиганда организм тер чиқариш орқали совишга ҳаракат қилади, аммо бу механизмнинг ҳам чегараси бор. Чегарадан ошганда уч хавфли жараён бошланади:
Сувсизланиш
организм сувни уни тўлдириш учун улгурилганидан тезроқ йўқотади
Иссиқлик уриши
терморегуляция тизими дош бера олмай қолади, тана ҳарорати хавфли даражада кўтарилади.

Сурункали касалликларнинг қўзиши юрак ва буйракларга тушаётган юк кескин ортади.

 

Биринчи навбатда хавф остида  кексалар, кичик болалар ва юрак-буйрак касалликлари бор одамлар. Кекса одамларда чанқоқлик ҳисси сусайган бўлади, шу боис улар кўпинча ўзлари сезмасдан сувсизланадилар. Юрак касаллари учун эса иссиқлик айнан организм энг заиф пайтида қўшимча юк яратади.


Шу ёзда нима қилиш керак

ЖССТ таъкидлайди: иссиқликдан ўлимларнинг аксарияти олдини олиш мумкин. Бунинг учун мўъжиза эмас, оддий чора-тадбирлар кифоя:


Кучли чанқоқликни кутмасдан мунтазам сув ичинг


Соат 12:00–16:00 орасида кўчага чиқишдан ва жисмоний фаолликдан сақланинг.


Кекса қариндошлар ва қўшниларингизнинг аҳволини кунига бир марта текшириб туринг. Улар кўпинча ўзлари ёрдам сўрамайди.


Деразаларга пардани туширинг, тунда хоналарни шамоллатинг.
Иссиқликка совуқ ёки бўрондай жиддий муносабатда бўлинг. ЖССТ хулосасидаги энг муҳим сўз “олдини олиш мумкин”.

Мурод Шамбаев
тайёрлади.

Улашиш: