currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЖисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар

Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар

Содда талқин

calendar

13.01.2026

eye

320

Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар

Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган ва тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар ҳисобланади.

Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтиладиган товарлар божхона чегараси орқали соддалаштирилган тартибда ва Божхона кодексида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилган ҳолда олиб ўтилади.

Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг қандай мақсадга мўлжалланганлигини аниқлашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

— товарларнинг миқдори, бунда товарларни олиб ўтаётган жисмоний шахс ва унинг оила аъзолари эҳтиёжларидан ортиқ миқдордаги бир турдаги товарларга, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун олиб кирилаётган товарлар деб қаралади;

— товарларни олиб ўтишнинг такрорийлиги, бунда айни бир шахс томонидан бир турдаги товарларнинг бир неча бор олиб кирилишига, агар товарларни олиб ўтаётган шахс аксини исботлаб бермаса, тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун товарларни олиб кириш деб қаралади;

— сафарнинг ҳолатлари, бунда сафарнинг мақсади ва унинг давомийлиги ҳисобга олинади.

Жисмоний шахслар томонидан товарларни нотижорат мақсадларда божхона чегараси орқали олиб ўтиш қуйидагиларни назарда тутувчи соддалаштирилган тартибда амалга оширилади:

— товарларга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари, шу жумладан товарларнинг хавфсизлигига оид стандартларга ва талабларга мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш қўлланилмаслиги, бундан эркин муомалага чиқариш (импорт) ёки экспорт божхона режимларига товар сифатида жойлаштириладиган транспорт воситаси мустасно;

— товарнинг божхона юк декларацияси тўлдирилмайдиган божхона расмийлаштируви тартиби, бундан эркин муомалага чиқариш (импорт) ёки экспорт божхона режимларига товар сифатида жойлаштириладиган транспорт воситаси мустасно.

Улашиш: