Ўзбекистон
21.10.2023
1 396

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреесус Женевада ўтказилган навбатдаги брифингда CОVID-19 ва гриппга қарши эмланишни тавсия қилди. Қайд этилишича, сўнгги ойларда дунё бўйича коронавирус туфайли касалхонада даволаниш ва ўлим кўрсаткичлари ортиб боряпти. Қолаверса, қатор минтақаларда грипп мавсуми бошланмоқда. Ҳар икки касалликнинг бир вақтда кучайиши соғлиқни сақлаш тизимлари учун ортиқча юкламаларни юзага келтириши мумкин. Шу боис ҳозирдан зарур профилактик чоралар кўриш талаб этилади. Чунки мавсумий грипп ҳар йили 650 минг нафарга яқин инсоннинг ўлимига сабаб бўлмоқда. Ўз навбатида, бу вирус турли сурункали касалликларнинг ривожланиши учун қулай муҳит яратиши билан хавфли. Шундан келиб чиқиб, ЖССТ нафақат CОVID-19, балки гриппга қарши эмланишни ҳам тавсия қилди. “Бунга, биринчи навбатда, хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами — ҳомиладор аёллар, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар, кекса ёшли инсонлар (65 ёшдан катта), сурункали касалликлари бор беморлар ва тиббиёт ходимлари амалга қилишлари мақсадга мувофиқ” — дейилади ташкилот хулосасида.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Дунёда коронавирус билан касалланиш бир ойда 63 фоизга ошди – ЖССТ
Асосий ўсиш Ғарбий Тинч океани минтақасига тўғри келган.
Ўтган тўрт ҳафтада дунёнинг тенг ярмида CОVID-19 умуман қайд этилмади
Шунга қарамай, касаллик ҳали тўлиқ чекингани йўқ, жорий йил 26 июндан 23 июлга қадар 868 кишига COVID-19 ташхиси қўйилган.
ЖССТ: Дунёда тамаки истеъмолчилари сони камаймоқда
Ер юзида 1,25 миллиард киши ҳамон чекувчилар сафида.
ЖССТ номаълум эпидемияга ҳозирлик кўрмоқда
У коронавирусдан 20 баробар хавфлироқ асоратларни келтириб чиқиши мумкин.