currencies image

12 285,16 UZS

59,45

usd

currencies image

14 514,92 UZS

13,71

eur

currencies image

148,62 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларЖССТ номаълум эпидемияга ҳозирлик кўрмоқда

ЖССТ номаълум эпидемияга ҳозирлик кўрмоқда

Life Style

calendar

15.01.2024

eye

896

ЖССТ номаълум эпидемияга ҳозирлик кўрмоқда

CОVID-19 пандемияси инсоният учун сабоқ бўлди. Ҳозир коронавирус билан курашиш тажрибасига эгамиз. Аммо қурбонлар кўп бўлди ва ҳамон касаллик минглаб беморлар ўлимига сабаб бўлмоқда.

Мутахассислар фикрича, келгусида бошқа патогенлар ҳам пайдо бўлиши эҳтимоли катта. Атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, экологик муаммолар ҳамда биологик қуролланиш авж олиши бунинг асосий омили сифатида баҳоланяпти.

Шу боис ЖССТ экспертлари “Х” хасталигига жиддий тайёргарлик кўриш тарафдори. Чунки номаълум эпидемиянинг исталган пайтда пайдо бўлиш хавфи мавжуд.

Жорий йилнинг 17 январь куни Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон иқтисодий форумида ана шу масала ҳам муҳокамалар марказида бўлади. Унда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус, AstraZeneca" фармацевтика компанияси директорлар кенгаши раиси Мишель Демаре, тиббий технологиялар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Philips" компанияси бош директори Рой Якобс ва бошқалар иштирок этиши кутиляпти.

Тадбир сайтида қайд этилишича, “Х" касаллиги коронавирусдан 20 баробар хавфлироқ асоратларни келтириб чиқиши мумкин. Шу сабабли ЖССТ барча потенциал хавфли патогенлар учун вирусга қарши препаратларни олдиндан яратиш зарур, деган хулосада.

Клиник синовларга имкон қадар тезроқ киришилса, эпидемия пайтида тажрибаларнинг иккинчи босқичи учун ихтиёримизда дорилар мавжуд бўлади. Шу сабабли 2022 йил ноябрь ойида ЖССТ номаълум патогенни ўрганиш учун 300 га яқин экспертлар гуруҳини тадқиқотларга жалб қилган.

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 485

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


22-август 2025, 06:35
585

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.


26-август 2025, 07:30
474

Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг

Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.


19-август 2025, 05:09
473

Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади

2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.

Мавзуга доир янгиликлар: