#NoComment
13.11.2023
1 087

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга чалинган беморларни даволашга доир тавсияларини янгилади.
Мазкур қўлланма COVID-19’ни муолажа қилишга тааллуқли янги усулларнинг клиник синовлари бўйича жамланган сўнгги хулосаларга асосланган.
Янги тавсияларга кўра, коронавирус туфайли шифохонага ётқизиш хавфининг уч асосий тоифаси мавжуд: юқори, ўрта ва паст.
Кўрсатмалар госпитализация хавфи юқори ва ўрта бўлган беморларда вирусга қарши ремдесивир ҳамда молнупиравир препаратларини қўллаш бўйича тавсияларни ўз ичига олади.
Унга мувофиқ, шифохонага ётқизиш хавфи ўрта ёки паст бўлган ва хасталик енгил ўтаётган беморларга ремдесивир ҳамда молнупиравир дориларини қўллаш тавсия этилмайди.
Бу препаратлардан фақат юқори хавф гуруҳига мансуб кишиларда тиббий кўрсатмага кўра фойдаланиш таклиф этилади.
Ўз навбатида, вирусга қарши янги VV116 препаратини клиник синовлардан ташқари, касалликнинг оғирлигидан қатъи назар, ҳар қандай даражасида қўллаш тавсия этилмайди. Бундай чеклов коронавирусга чалинган беморларда ивермектин дорисини қўллашда ҳам амал қилиши мақсадга мувофиқ.
Мутахассислар фикрича, янги тавсиялар COVID-19нинг айни пайтдаги фаол мутация ва субвариантларига хос хусусиятлар ҳамда глобал эмлаш жараёнидан кейин инсонлар иммунитетида ҳосил бўлган ижобий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
ЖССТ: Дунёда тамаки истеъмолчилари сони камаймоқда
Ер юзида 1,25 миллиард киши ҳамон чекувчилар сафида.
ЖССТ номаълум эпидемияга ҳозирлик кўрмоқда
У коронавирусдан 20 баробар хавфлироқ асоратларни келтириб чиқиши мумкин.
Омикроннинг янги вариантида коронавирусга хос бўлмаган икки янги аломат пайдо бўлди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан "хавотирли мутация" сифатида кузатув остига олинган "омикрон" штаммининг JN.1 субверсияси ҳозир дунё бўйлаб тез суръатда тарқалмоқда.
ЖССТ болалар ва ёшлар энг кўп нимадан ҳалок бўлаётганини маълум қилди
Ташкилот томонидан эълон қилинган навбатдаги глобал ҳисобот болалар ва ёшлар ўртасида юз бераётган ўлим ҳолатларининг асосий сабаби таҳлилига бағишланди.