Содда талқин
19.01.2024
1 441

“Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтни ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги ҳукумат қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб бутун Қозоғистон ҳудуди ягона UTC+5 соат минтақасига ўтади, деб хабар беради Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати.
Остона, Олмаота, Чимкент, Ақмола, Олмаота, Жамбил, Қарағанда, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон, Шарқий Қозоғистон вилоятлари ҳамда Абай, Жетису, Улитов вилоятларида 29 февралдан 1 мартга ўтар кечаси соат 00:00 да , маҳаллий вақт 1 соат орқага қайтарилади.
Ҳозирда Қозоғистонда иккита вақт зонаси қўлланилади: UTC+5 ва UTC+6. Мамлакат ҳудудининг катта қисми (ғарбий вилоятлар бундан мустасно) UTC+6 зонасида жойлашган. Қозоғистонлик олимлар ва экспертлар кўпчилик ҳудудлар табиий вақтга энг яқин вақтдан фойдаланиши учун ягона вақт минтақасини ташкил этишни таклиф қилишди. Мутахассисларнинг фикрича, бу турли ҳудудлар аҳолиси ўртасидаги вақтинчалик тўсиқларни бартараф этиш, транспорт ва бошқа коммуникациялар фаолиятини мувофиқлаштиришни яхшилаш, бизнес юритиш ҳамда давлат органлари ва фавқулодда вазиятлар хизматларининг ўзаро ҳамкорлигига фойдали таъсир кўрсатади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Сўнгги кунларда мамлакатда ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши сабаб йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Қозоғистонда товуқ тухуми импорти вақтинча тақиқланди
Тақиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Ўзбекистондан Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди
Президент топшириғига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этганлар Президент топшириғига кўра Ўзбекистонга қайтарилади
Ҳолат бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган.