currencies image

12 855,93 UZS

11,93

usd

currencies image

13 570,72 UZS

20,30

eur

currencies image

128,16 UZS

0,14

ru



АсосийЯнгиликлар1-синфга қабул бошланди: муҳим 10 саволга жавоб

1-синфга қабул бошланди: муҳим 10 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

20.06.2024

eye

2 238

1-синфга қабул бошланди: муҳим 10 саволга жавоб

Мактабларда 1-синфга қабул бошланди. Онлайн ҳужжат топшириш мумкин бўлган ҳудудлар эълон қилинди, бошқа ҳудудларда ҳужжатлар қандай топширилади? Бола ўзи яхши билмайдиган тилда таълим олиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақола орқали шу ва шу каби саволларга жавоб беради. 

1. Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?

Йўқ, болаларни давлат мактабларига 1-синфга қабул қилиш 2 хил усулда:

– мактаблар томонидан рўйхатга олиш;

– онлайн ариза бериш орқали амалга оширилади.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам қабул бепул амалга оширилади.

1-синфга онлайн ҳужжат қабул қилинадиган ҳудудлар рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

Бошқа ҳудудларда эса болаларни мактаблар томонидан рўйхатга олиш асосида 1-синфга қабул амалга оширилади.

2. Бола неча ёшдан 1-синфга қабул қилинади?

1-синфга болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Бу йил

1-синфга 2017 йилнинг 1 январидан 31 декабригача туғилган болалар қабул қилинади.

3. Онлайн ҳужжат топшириш тартиби қандай?

Ҳужжатлар 20 июндан 31 июлгача Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг – https://my.maktab.uz/ портали орқали қабул қилинади.

Ариза берилаётганда бола ўқийдиган таълим тили танланади. Агар танланган мактабда бола ўқишни истаган тил бўйича синф бўлмаса, бола яқинроқ ҳудудда жойлашган бошқа мактабга бириктирилади.

4. Ариза қандай ҳолатларда рад қилинади?

Ариза 3 кунда кўриб чиқилади. Аризага нотўғри маълумотлар киритилган бўлса (масалан, яшаш жойи, боланинг ёши), ариза рад қилинади. Аризани рад қилишда ундаги камчиликлар кўрсатилиб, ариза берувчига хабар қилинади. Ариза берувчи мазкур камчиликларни бартараф қилиб қайта ариза юборади.

5. Ариза қабул қилингандан кейин нима қилиш керак?

Онлайн ариза қабул қилингач, электрон портал орқали болани мактабга олиб бориш бўйича электрон навбат берилади.

Ота-оналар ёки бошқа масъул шахслар электрон навбатда кўрсатилган муддатда бола билан мактабга боради, бунда боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома ҳам олиб бориш керак.

Мактабда 1-синфга қабул қилиш бўйича 5 кишидан иборат қабул комиссияси тузилади ва улар болани 1-синфга қабул қилиш билан боғлиқ ишларни расмийлаштиради.

6. Онлайн ариза бермайдиган ҳудудларда қабул қандай бўлади?

Онлайн ҳужжат топширмайдиган ҳудудларда ҳар бир бола мактаб томонидан рўйхатга олинади.

Уларнинг ҳужжатлари ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан мактабга бориб топширилади.

Бунда қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

директор номига ариза;

боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;

боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

7. Болалар имтиҳон топширадими?

Умумий қоидага кўра, болалар 1-синфга тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади.

Айрим истиснолар мавжуд, масалан, мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилишда боланинг қобилияти синовдан ўтказилади.

8. Ўқиш бошқа тилда олиб бориладиган тиллар бўйича суҳбат ўтказиладими?

Ҳа, ўқиш бошқа тилда (рус, инглиз) бўладиган мактабларда бола билан суҳбат жараёнида боланинг танлаган тилда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга эканлигини ўрганилади.

Бола танлаган тилда бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса, қабул комиссияси болани сўзлашув кўникмасига мос синфга ёки бошқа мактабга жойлаштириш чорасини кўради.

Боланинг бошқа тилдаги кўникмасини ўрганиш бўйича саволнома Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилиниши ва ҳар йили 20 июнгача мактаб биносига осиб қўйилиши шарт.

9. Болани мактабга қабул қилиш рад этилиши мумкинми?

Ҳа, мумкин, қабул комиссияси қуйидаги ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этиши мумкин:

тиббий маълумотномада мактабда ўқиш тавсия этилмаган бўлса;

танлаган тилда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;

берилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.

Бошқа ҳолатларда болаларни мактабга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Камчиликлар бартараф қилиниб қайта ҳужжат топшириш мумкин.

10. Болани бириктирилган мактабдан бошқа мактабга жойлаштириш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилиниши мумкин.

Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган мактабларда микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Микроҳудуддан ташқаридан болалар 1-синфга ҳар йили 1 – 15 август кунлари қабул қилинади.

Ота-оналар ёки бошқа масъуллар юқоридаги муддатда бўш жой бўлган мактабларни my.gov.uz ёки my.maktab.uz порталлари орқали танлаб ариза юборади.

Ариза 1 кунда кўриб чиқилиб бола мактабга қабул қилиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Бола мактабга қабул қилинса, ота-оналар ёки бошқа масъуллар боланинг соғлиғи ҳақидаги маълумотномани аввалги мактабдан олиб янги мактабга топширади.

Болани мактабга қабул қилиш рад қилинса, ўзи бириктирилган ҳудуддаги мактабга йўналтирилади.

Онлайн ҳужжат топширмайдиган ҳудудларда, бошқа микроҳудуддаги мактабга ҳужжат топшириш ота-оналар ёки бошқа масъулларнинг мактабга шахсан боришлари орқали амалга оширилади.

Улашиш:

Бошқалар

19-ноябр 2024, 12:35
1 693

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


27-октябр 2024, 06:15
1 646

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


13-ноябр 2024, 12:35
1 590

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 498

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар: