Life Style
18.08.2024
769
Ҳадемай янги ўқув йили бошланади. Қолаверса, олдимизда — куз фасли. Демак, қарийб уч ойлик танаффусдан сўнг болалар организми яна ўқув мавсумига, мактаб режимига мослашиши керак.
Хўш, бунинг учун шифокорлар ота-оналарга қандай тавсиялар беради?
Иммун тизими — организмни турли микроб ва инфекциялардан ҳимояловчи қалқон. Ўғил-қизларнинг тез-тез бетоб бўлиши, хасталик кўп қайталаниши — уларда иммунитет заифлиги белгиси.
Бунга кўпинча мактаб ўқувчилари танасида витаминлар танқислиги, ёмон уйқу, нотўғри овқатланиш ва доимий психологик стресс сабаб бўлади.
Чунки мактаб ёшидаги ўғил-қизлар организми маълум ритмларга мослашади. Шу боис болани ёшлигиданоқ режимга кўниктирган маъқул. Бу — иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим омил.
Бошланғич синф ўқувчилари кечқурун соат 21:00 да уйқуга ётиб, эрталаб соат 7:00 да туриши мақсадга мувофиқ. Каттароқ ёшдаги болалар учун ётиш вақти бир соат – 22:00 гача сурилиши мумкин.
Ухлашдан аввал компьютер, планшет ёки телефондан фойдаланиш уйқу сифатига салбий таъсир қилади. Оқибатда бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқариш камаяди. Бу эса тунда кортизол гормони миқдорини оширади. Оқибатда болада турли касалликларга мойиллик пайдо бўлади.
Қолаверса, меъёрий ҳордиқ иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. Уйқу пайтида бола организмидаги метаболизм жараёни жадаллашиб, кичкинтойлар айни шу соатларда яхши ўсади.
Яна бир муҳим тавсия: бола кунига камида 4 марта таомланиши, яъни соат 7:30-8:00 да нонушта, 10:30-11:30 да иссиқ нонушта, 14:00-15:00 да тушлик қилиши, 19:00-19:30да кечки овқат танаввул қилиши мақсадга мувофиқ.
Фаст-фуд, тезпишар таомлар, газланган ичимликлар, “снек”лар, турли ширинликлар ўқувчилар организмини табиий витамин ва минераллардан маҳрум қилишидан ташқари, ҳар жиҳатдан соғлом ўсишига салбий таъсир кўрсатади.
Йодланган ош тузи, сархил мева-сабзавотлар истеъмоли, сув баланси фарзандларимиз саломатлиги учун муҳим. Иммунитетни оширишда табиий антиоксидант вазифасини ўтовчи асал ва вирусларга қарши самарали курашадиган саримсоқ пиёзнинг фойдаси катта.
А витамини билан бойитилган сабзи ва ширин картошка, грипп ва нафас йўлларининг юқумли касалликларига қарши курашишда қўл келадиган Е витаминига бой ёнғоқлар, албатта, болалар рационида бўлиши мақсадга мувофиқ.
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.