Life Style
25.08.2024
1 163
Аксарият ота-оналар фарзанди олти ёшга тўлиши билан уни мактабга беришни хоҳлайди. Хўш, бу қанчалик тўғри? Тиббий нуқтаи назардан бундай болалар ўқув жараёнида қийналиб қолмайдими?
Ушбу саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси Инобат Аҳмедова жавоб берди.
Албатта бу савол бугун кўпчилик ота-оналарни қизиқтиради. Биласизми, бобо-бувиси билан бирга яшайдиган аксарият болажонларни кузатсак, улар тенгдошларига нисбатан анча ақлли ва зийрак бўлади. Ҳатто, айрим олти ёшдаги болаларнинг етти ёшли ўғил-қизларга нисбатан бирмунча уқувли эканига ҳам гувоҳ бўламиз.
Шу боис кўпчилик ота-оналар етти ёшга тўлмаса ҳам “фарзандим мактабга борсин” дейди. Ваҳоланки, олти ёшда бола ҳар қанча ақлли бўлмасин, уларда фикрлаш қобилияти тўлиқ шаклланиб улгурмайди.
Чунки етти ёшгача унинг мияси ўсиш жараёнида бўлиб, айни шу ёшдан кейин такомиллашади. Яъни, бу физиологик ҳолат ҳисобланади.
Қолаверса, бола ҳаётининг еттинчи йилида ундаги ҳаракатлар кўлами кенгайиб, аниқлашади ва ўзаро мослашув бошланади. Улар ўзини идора этиш, ҳаракатларини назорат қилиш қобилиятига эга бўлади. Етти ёшда диққатни жамлаш, вазиятни баҳолаш ва қийинчиликларга дуч келганда тўғри қарор қабул қилишни ўрганади.
Шунингдек, бу ёшда бола ҳам жисмонан, ҳам руҳан чиниқади, қизиқувчанлиги ортади. Унинг идрок кучи ва тафаккури жадал ривожланади. Моддий борлиқни англашга интилади. Шунингдек, бу ёшда уларда гигиеник малакалар шаклланади.
Шу боис Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунида ҳам умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгиланган.
Бир сўз билан айтганда, ўғил-қизларнинг мактабга етти ёшдан бориши нафақат уларнинг шахсий ривожланиши, балки келажаги учун ҳам муҳим.
Улашиш:
Бошқалар
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?
Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.
Мактаб мавсуми яқин: Ўқувчилар иммунитетини ошириш бўйича тавсиялар берилди
Ҳадемай янги ўқув йили бошланади. Қолаверса, олдимизда — куз фасли. Демак, қарийб уч ойлик танаффусдан сўнг болалар организми яна ўқув мавсумига, мактаб режимига мослашиши керак.
Мактабни тўлиқ тамомламаган 5 мингдан зиёд фуқаронинг таълим олиш ҳуқуқи таъминланди
Уларга экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш тизими яратилган.
1-синфга қабул бошланди: муҳим 10 саволга жавоб
Мактабларда 1-синфга қабул бошланди. Онлайн ҳужжат топшириш мумкин бўлган ҳудудлар эълон қилинди, бошқа ҳудудларда ҳужжатлар қандай топширилади? Бола ўзи яхши билмайдиган тилда таълим олиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақола орқали шу ва шу каби саволларга жавоб беради.
Бу йил мактабни 414 мингдан ортиқ ўқувчи тамомлади
Бу борада ўқувчи қизлар сони устунлик қилмоқда.