Ҳуқуқ
19.05.2025
768

Ўзбекистонда умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнат қилиши мумкин бўлган енгил турдаги ишлар ва касблар рўйхати тасдиқланиши кутилмоқда. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Унда Меҳнат кодексига мувофиқ, шунингдек, соғлиғига ҳамда маънавий камол топишига зиён етказмайдиган, ўқитиш жараёнини бузмайдиган енгил меҳнатни ўқишдан бўш вақтида бажариши мумкин бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида уларнинг меҳнат қилиши мумкин бўлган енгил турдаги ишлар ва касблар рўйхати тузилди. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тегишли низом тасдиқланиши кутилмоқда.
Рўйхатда 40 та ишлар ва касблар номлари келтирилган. Хусусан, ўқувчилар официант, сотувчи, сартарош, буюмларни қўлда тахловчи-қадоқловчи, деҳқон хўжалиги аъзоси, юкчи бўлиб ишлаши мумкин.
Бунда 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ходимларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 4,1 килодан оғир бўлмаслиги, шунингдек улар аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига жалб этилмаслиги лозим.
16 ёшгача бўлган вояга етмаганлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, қўлда юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси ўғил болалар учун — 6,5 кило, қиз болалар учун — 3,5 килодан оғир бўлмаслиги лозим
Тасдиқланиши кутилаётган “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнатидан фойдаланишда уларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги низом мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган 18 ёшгача бўлган ходимларнинг меҳнатга оид муносабатларида қўлланиши шарт.
15—16 ёшли шахсларни ишга қабул қилиш унинг ота-онасидан бирининг (ота-онасининг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги мавжуд бўлганда меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.
18 ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим. Иш берувчи 18 ёшгача бўлган ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши туфайли унинг ҳаёти ва соғлиғига ўзи етказган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда қоплаши шарт.
Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларининг меҳнатидан фойдаланишда мазкур низомга риоя қилмаган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши кутилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Пиёда юриш: саломатлик ва ақлий қобилиятни мустаҳкамловчи энг содда машқ
Энг муҳими — мунтазам ҳаракат қилишдир.