Ўзбекистон
26.08.2023
1 417

Ўзбекистон ЮНEСКО билан биргаликда сунъий интеллект соҳасида этикани тарғиб қилиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш мақсадида Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНEСКО-Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг 25 августдаги қарорида сўз борган. Қарор сунъий интеллект соҳасида ахлоқий жиҳатлар, инклюзивлик ва маданий хилма-хилликни тарғиб қилиш мақсадида қабул қилинди, дейилади ҳужжатда. Қарорда 4−8 сентябрь кунлари ЮНEСКОнинг Париждаги (Франция) бош қароргоҳида олим ва файласуф ҳаёти ва фаолиятига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирлар ўтказилиши маълум қилинган. Кўргазма учун жаҳон кутубхоналарида сақланаётган Беруний қўлёзмаларининг нусхаларини ўз ичига олган махсус каталог нашр этилади. Тадбир доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг концерти бўлиб ўтади.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар қилинганда қандай мукофот берилади?
Қонунчиликда фуқаролар бир қатор ҳуқуқбузарликлар тўғрисида давлат органларига хабар берганда мукофот пули бериш назарда тутилган. Hudud24.uz қонунчиликни таҳлил қилиш жараёнида аниқланган, ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берилганда мукофотлаш назарда тутилган айрим ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот беради.
Шавкат Мирзиёев “Туркий дунёнинг олий ордени” билан мукофотланди
Ўзбекистон Президентига Туркий давлатлар ташкилотининг олий мукофоти топширилди.
Камол Муҳторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги янги доимий вакили бўлди
У Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланган Умид Шодиев ўрнини эгаллади.
Буюк Ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум коридори Умумҳажон мероси рўйхатига киритилди
“Ипак йўли. Зарафшон-Қорақум коридори” 31 та объектдан иборат бўлиб, шундан 15 таси ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида жойлашган.