Ўзбекистон
23.10.2023
1 028
© Фото: Hudu24Жорий йилнинг ўтган 9 ойида адлия идоралари томонидан қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 8 минг 227 нафар мансабдор шахс маъмурий, 5 минг 438 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳайъат мажлисида маълум қилинди. Видеоконференсалоқа шаклида ўтказилган мажлисда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди. Адлия вазирлиги ташаббуси билан 130, шу жумладан 33 та қонун, 34 та Президент ҳужжати, 46 та Ҳукумат ҳужжати, 12 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилгани қайд этилди. Шунингдек, келиб тушган жами 93,4 минг мурожаатнинг 82 фоизи қонуний ҳал этилган. Жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларида судларга киритилган 425 миллиард сўмлик даъво (ариза)лар қаноатлантирилди. Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 300 мингга яқин тарғибот тадбири ўтказилган. Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари томонидан эса жорий йил тўққиз ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоиз кўп, яъни 9,6 миллиондан ортиқ давлат хизмати кўрсатилди.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.
Адлия органларига бириктирилган ёшлар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилди
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига республиканинг 52 та маҳалласидан, жами 21 731 та ёшлар бириктирилган бўлиб, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва маҳаллий корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун ўрнатилган давлат божи миқдори бирхиллаштирган ҳолда белгиланмоқда
Олдин, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида, маҳаллий тадбиркорлик субъектлари учун эса БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи ўрнатилган эди.
Адлиядан қизиқарли статистика: энг қиммат автомобилдан саккиз асрлик кадастргача
Адлия вазирлиги ўз фаолияти ва ўзига тегишли ресурслар статистикасига оид 2023 йил бўйича қизиқарли маълумотларни тақдим этди.
Адлия вазирлиги раҳбарияти ёшлар билан учрашди
Бугун, 20 январь куни “Ватанпарварлик ва миллий қадрият” мавзусида Адлия вазирлиги раҳбарияти ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.