Ўзбекистон
21.10.2023
1 681

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Акбар Тошқулов 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни билан барча юртдошларимизни табриклади: Тил бу миллатни миллат сифатида кўрсатадиган, миллий ўзликни ифодалайдиган, тарихию бугунини боғлайдиган воситадир. Шу маънода тилни асраш, соф ўзбек тилини барча жабҳаларда бирдек қўлланишини таъминлаш барчамиз учун муҳим. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўплаб соҳа ва тармоқлар каби она тилимиз қадри ва нуфузини янада ошириш борасидаги сиёсат ва амалий ишлар янги босқичга кўтарилди. Бунинг тасдиғини ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми ва обрў-эътиборини тубдан ошириш бўйича қабул қилинган тарихий фармон ва қарорлар мисолида яққол кўриш мумкин. Юртимиздаги барча идоралар ва ташкилотларда давлат тилида иш юритилишини таъминлашда сезиларли ўзгаришлар бўлди. Хусусан, Адлия вазирлигида барча ҳужжатлар давлат тилида юритилади. Бошқарувдан тортиб энг кичик бўғинларгача иш юритувини лотин алифбосига асосланган ўзбек тилида олиб боришга жиддий эътибор қаратилади. Ўйлайманки, бугун мамлакатимиздаги барча соҳаларда, барча жабҳаларда ўзбек тилининг нуфузини ошириш бўйича ана шундай кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шундай саъй-ҳаракатлар натижасида она тилимиз нафақат мамлакатимизда, балки жаҳон миқёсида ҳам ўзининг муносиб ўрни ва мавқеига эга бўлиб бормоқда. Ўзбек тили кўп марта Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбарларида, улкан сиёсий саммит ва учрашувларда баралла янграб келмоқда. Чин маънода она тилимиз тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик воситасига айланиб бораяпти ва бу барчамизга ғурур, фахр, ифтиҳор бағишлайди. Авлодлар, асрлар оша қанча ўзгариш ва эврилишларни кўриб, тараққий этиб, мустаҳкамланиб бораётган тилимизнинг бундан кейин ҳам қадри тобора ошаверсин, нуфузи юксакликка кўтарилаверсин! Қадрли юртдошлар, барчангизни Адлия вазирлиги номидан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этаман! Она тилимизга бўлган ҳурмат-эҳтиром, эътибор доимий бўлсин!
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.