Ўзбекистон
03.03.2022
787
Менинг биринчи ўқитувчим, Сафартош муаллима Қурбонниёзова!
Қўлимдан тутиб ҳарф ёздираётган маҳалингиз шу болакай орадан анча йиллар ўтгач, Сизни ўзи Бош муҳарририлик қилаётган газетага байрам совғаси сифатида обуна қилиб қўйишини ҳамда яқинда нашрдан чиққан китобини дасхат ила ҳадя этишини хаёлингизга келтирганмидингиз?
Устоз, бугун шу ўй миямга ярқ этиб урилди; Худо хоҳласа, энди “Инсон ва қонун” Сизни ҳар ҳафта йўқлаб боради ва ҳар бир китобимга дастхат ёзиб Сизга жунатаман!. Байрам муборак! Умрингиз узоқ бўлсин!
Қўчқор НОРҚОБИЛ,
“Инсон ва қонун” газетаси бош муҳаррири
Онажон!
Эсингиздами, болалигимда – ҳали мактабга ҳам бормаган пайтимда уйимизга бир қатор нашрлар қатори “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси келарди. Ўшанда сиз менга ана шу газета номини ҳарфлаб ўқишни ўргатгандингиз. Шунинг учун мен сизни ўзимнинг биринчи устозим деб биламан. Аммо менга илк сабоқни берган маҳалингиз ўғлингиз қачонлардир журналист бўлиб, республиканинг етакчи ҳуқуқий нашрларидан бирида ишлаши тушингизга ҳам кирмагандир.
Бугун мен Сизни ўзим фаолият юритаётган “Инсон ва қонун” газетасига обуна қилдим. Бундан буён ҳар ҳафта қўлингизга газета етиб боради. Байрамингиз муборак бўлсин!
Хуршид СУЛТОНОВ,
“Инсон ва қонун” газетаси мухбири
Танлаган касбим билан нафақат ўзим, балки аяжоним ҳам ҳар доим фахрланиб юрадилар. Меҳнат қилаётган газетам аямнинг севимли газеталаридан бири ҳисобланади, Шу боис аям учун энг қадрли совға мен хизмат қилаётган “Инсон ва қонун” газетаси, деб ўйлайман.
Шунинг учун газетамизга бир йиллик обуна мендан аяжонимга байрам совғаси бўлсин! Байрамингиз муборак бўлсин, аяжон!
Жасур ТОЖИБОЕВ,
“Инсон ва қонун” газетаси мухбириУлашиш:
Бошқалар
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Ўзбекистонликлар 2 октябрь куни ҳам дам олади
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни якшанба кунига тўғри келмоқда.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини байрам билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади.
Байрам кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Сўнгги ҳафтада Республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши, момақалдироқ ва шамолнинг кучайиши билан нам ҳаво кириб келиши кузатилди.
Ойлик (иш ҳақи) олиш вақти байрамга тўғри келса, ойлик қачон тўланиши керак?
Мустақиллик байрами яқинлашмоқда, Hudud24.uz сайти байрамда неча кун дам олиниши, ходимларга ойлик қачон берилиши кераклигига оид ҳуқуқий саволларга жавоб беради.