Ўзбекистон
29.08.2023
2 359

Мустақиллик байрами яқинлашмоқда, Hudud24.uz байрамда неча кун дам олиниши, ходимларга ойлик қачон берилиши кераклигига оид ҳуқуқий саволларга жавоб беради. 1. Мустақиллик байрамида неча кун дам олинади? Мустақиллик байрами арафасида барча ходимлар 3 кун дам олади, хусусан: – 1 сентябрь (жума) – Мустақиллик байрами куни (Меҳнат кодекси 208-моддасига кўра ишланмайдиган байрам); – 2 сентябрь (шанба) – дам олиш куни (Президент Фармонига кўра 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, ҳеч қайcи кундан кўчирилмаган); – 3 сентябрь (якшанба) – дам олиш куни (Меҳнат кодекси 208-моддасига кўра умумий дам олиш куни). 2. Ойлик байрамдан кейин бериладими? Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади, яъни 1 сентябрдан олдин тўланиши керак. Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак. Марказий банк ставкаси 14 фоиз, шундан келиб чиқадиган бўлсак ойликка нисбатан 1,4 фоизда компенсация берилиши керак. 3. Байрамдан олдинги кунда ходимлар камида 1 соат олдин ишдан кетиши мумкин. Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.
2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Бу бўйича Президент Фармони қабул қилинди.
Ўтган 10 ой давомида ўз вақтида тўланмаган 151 млрд. сўм иш ҳақи меҳнаткашларга ундириб берилди
Шу давр мобайнида 156 минг 108 нафар фуқаро ва 65 минг 55 та оилага қарийб 144 млрд сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилган.
Ўзбекистонликлар 2 октябрь куни ҳам дам олади
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни якшанба кунига тўғри келмоқда.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини байрам билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишланган тантанали маросимда нутқ сўзлади.