currencies image

12 927,17 UZS

36,74

usd

currencies image

14 717,58 UZS

3,29

eur

currencies image

155,73 UZS

0,31

ru



АсосийЯнгиликларАдлия вазирлиги мамлакат даражасида олиб борилаётган ислоҳотлар йўналишида асосий илғор вазирликдир

Адлия вазирлиги мамлакат даражасида олиб борилаётган ислоҳотлар йўналишида асосий илғор вазирликдир

Ўзбекистон

calendar

24.08.2021

eye

481

Адлия вазирлиги мамлакат даражасида олиб борилаётган ислоҳотлар йўналишида асосий илғор вазирликдир

Матильда Димовска,  БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили: — Адлия вазирлигини мамлакат даражасида олиб борилаётган ислоҳотлар йўналишида асосий илғор вазирлик эканлигини эътироф этамиз. Бир неча йиллар аввал биз билган вазирликдан ҳозирги вазирлик тамомила ўзгача шаклга кирган. Ўзим 4 йил аввал Ўзбекистонда ўз фаолиятимни бошлаган давр айнан ислоҳотлар жадал равишда амалга оширилишига старт  берилган давр эди. Ва бу давр анча мураккаб давр эди. Ислоҳотларнинг амалга оширилиши ўзига яраша қийинчиликларни талаб этарди. Қийинчиликлар ортидан муваффақиятларнинг ҳам гувоҳи бўлдик. Бугунги кунга келиб биз Адлия вазирлигини тамомила ўзгача вазирлик сифатида кўриб турибмиз. Ҳақиқатан ҳам ҳозир вазирлик инсон ҳуқуқлари ва давлат бошқаруви ислоҳотларини тезлаштиришда илғор катализатор ролини бажармоқда. Ва бу илғор давлат органларида, қолаверса, барча соҳаларда тартиб-қоидаларга риоя этилишини жорий этиш ва инсон манфаатларига йўналтирилган амалиётни муваффақиятли амалга оширишда вазифаларни бажаришда нафақат вазирлик доирасида балки вазирликдан ташқари давлат идораларига ҳам ўрнак бўлмоқда. Биз вазирликка ҳамкорлик доирамизда таклиф этган кўмак дастуримизда ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишлари бўйича тарғибот ишлари кенг олиб борилди. Ва уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш масалалари давлат даражасида устувор йўналишларидан бири сифатида қаралмоқда. Мазкур соҳадаги ишларини рақамлаштириш орқали, инновацион усулларни қўллаш орқали амалга ошириб келаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Умуман олганда, бу эришилган ютуқлар  ва шу пайтгача амалга ошириб келинаётган ишларнинг асосини муайян сабаблар ва мезонлар ташкил қилади. Бу мамлакатда амалга оширилаётган яхши ҳамкорлик, кенг кўламли ислоҳотлар ёки Ўзбекистоннинг демократик ислоҳотларни амалга оширишга бўлган очиқлиги, шаффофлиги ва тайёрлиги натижаси деб айтишимиз мумкин. Шу билан бир қаторда бу йўналишда вазирлик билан амалга оширилаётган бир қанча долзарб очиқ инсон манфаатларига йўналтирилган  чора-тадбирларнинг амалга оширилиши шаклида кўриш мумкин. Ва мен ҳозир конференцияда иштирок этиб кўриб турибман, вазирликнинг ходимлари ёш авлод вакилларидан таркиб топганлиги, аёлларнинг ҳам бу ерда етакчи ўрин тутиши ҳам бу йўналишда ўз салмоқли ҳиссасини қўшишида қўл келяпти.

Сўнгги тўрт йил мобайнида Адлия вазирлиги Ўзбекистонда коррупцияга қарши муросасиз курашган энг юқори даражадаги давлат органи сифатида эътироф этилди. Ҳамда  коррупцияга қарши курашиш борасида халқаро мувофиқлик сертификатини қўлган киритган биринчи давлат органи ҳисобланади. Вазирлик ўз тизимида коррупцияга қарши бошқарув тизимини жорий қилган, корупциявий ҳолатлар ҳақида хабар бериш учун ишонч телефонларини ишга туширган ва нотариуслар ишида видеокузатувни жорий қилган биринчи давлат идорасидир. 2018-2021 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшма лойиҳамиз  йиллар мобайнида сезиларли натижаларга эришди. Энг муҳими, 13 та давлат идорасида коррупцияга қарши мувофиқликни бошқариш тизими жорий этилди. Ҳамкорлигимизнинг яна бир стратегик соҳаси — давлат хизматларини кўрсатиш ва маҳаллий бошқарувни ўзгартириш, қишлоқ жойларда муҳтож аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш, муҳим қарорлар қабул қилиш жараёнлари халқ иштирокини таъминлашдан иборатдир. Лицензиялар ва рухсатномалар учун онлайн ариза бериш электронлаштирилди. Бунинг учун шу йил январь ойида ишга туширилган янги рақамли платформа (license.gov.uz)дан фойдаланиш мумкин. Ҳозирги вақтда 9900 га яқин ариза ушбу янги платформада кўриб чиқилган.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 495

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 302

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 223

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
967

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.

Мавзуга доир янгиликлар: