Ўзбекистон
07.11.2023
1 482

БМТ Бош котиби вакили Стефан Дюжаррикнинг айтишича, Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият туфайли Ғазо секторининг 1,5 миллионга яқин аҳолиси ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. “Ғазода ҳалигача электр йўқ. 1,5 миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди, 700 мингдан ортиқ киши назоратсиз бошпаналарда бошпана топди. Ушбу объектларнинг 150 таси ўз имкониятларидан ташқарида тўлдирилган”, деди Дюжаррик. Қайд этиш мумкин, Ғазо секторидаги қарама-қаршилик шу йилнинг 7 октябрь куни бошланган эди. Шу куни эрталаб ҲАМАС Исроилга қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган ҳарбий операция бошлади ва ҳаводан зарбалар берган. Шундан сўнг Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху мамлакат уруш ҳолатида эканлигини эълон қилган. Мамлакат мудофаа кучларининг жавоб операцияси “Темир қиличлар” деб аталган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўзбекистон Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича АҚШ ташаббусини олқишлайди – ТИВ
"Биз барча томонларни вазминликка, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга, зўравонликни олдини олишга ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сонининг янада кўпайишига йўл қўймасликка чақирамиз", дейилади ТИВ матбуот котиби баёнотида.
Ғазо секторида Исроил ҳужуми бошлангандан буён 20 минг чақалоқ дунёга келган — UNICEF
Бу ҳар 10 дақиқада бир чақалоқ туғилиши дегани.
Исроил–Ғазо урушида БМТнинг 88 нафар ходими ҳалок бўлди
Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг битта можарода кўрган энг катта йўқотишидир.
Дунё бўйлаб ҳар куни 20 минг нафар бола уйсиз қолмоқда
Улар сув тошқинлари, бўронлар, қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари сабаблари ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўляпти.