Ўзбекистон
23.03.2023
1 319

Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонда бўлди. Делегацияга Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Aбдулазиз Комилов бошчилик қилди. Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Кобулда Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг қатор расмийлари билан учрашувлар ўтказган. Музокараларда ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Афғонистон ҳудуди орқали турли транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди. Муҳим транспорт-энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, «Термиз–Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар» темир йўлини қуриш, «Сурхон–Пули-Хумри» йўналиши бўйлаб электр тармоғини тортиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди. Аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш, қизларнинг Афғонистонда таълим олишини таъминлаш, шунингдек, Термиз шаҳридаги Таълим маркази негизида афғон кадрларини тайёрлаш масаласида фикр алмашилди. Учрашувлар доирасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Покистон, Ўзбекистон ва Афғонистонни боғловчи темир йўл учун уч томонлама шартнома имзоланди
Узунлиги 760 километр бўлган темир йўл Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги юкларни етказиб бериш муддатларини тахминан беш кунга қисқартириши кутилмоқда.
Афғонистон ҳудуди орқали транзит юк ташувлари ривожлантирилади
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ва Президентнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили бошчилигидаги делегация Афғонистонга сафар қилди.
Ўзбекистон Афғонистон темир йўлларини модернизация қилади
Томонлар Ҳайратон – Найбобод – Мозори Шариф қисмини реконструкция қилишни бошлашга келишган.
Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.