Ўзбекистон
18.09.2023
1 546

Покистон, Ўзбекистон ва Афғонистон уч давлатни темир йўл тармоғи орқали боғлаш имконини берувчи уч томонлама шартномани имзолади. Трансафғон лойиҳасининг қўшма протоколи Покистон пойтахти Исломободда уч давлатнинг юқори мартабали расмийлари иштирокида имзоланган. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар бермоқда. Темир йўл Ўзбекистоннинг Термиз шаҳри, Афғонистоннинг Мозори Шариф ва Логар вилоятлари орқали ўтиб, Афғонистон чегараси яқинидаги Куррам ҳудудидаги Харлачи чегара пункти орқали Покистонда тугаши режалаштирилган. Бу йўналиш ҳам йўловчи, ҳам юк ташиш учун мўлжалланган бўлиб, минтақавий савдо ва иқтисодий ўсишга ёрдам беради. Лойиҳани 2027 йил охиригача якунлаш режалаштирилган ва 2030 йилгача поездлар йилига 15 миллион тоннагача юк ташиш имкониятига эга бўлади. Узунлиги 760 километр (472 мил) бўлган темир йўл Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги юкларни етказиб бериш муддатларини тахминан беш кунга қисқартириши кутилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.