currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАЁҚШларда автобензиннинг сифати бўйича шубҳа туғилса кимга ва қандай мурожаат қилиш керак

АЁҚШларда автобензиннинг сифати бўйича шубҳа туғилса кимга ва қандай мурожаат қилиш керак

Life Style

calendar

30.01.2026

eye

827

АЁҚШларда автобензиннинг сифати бўйича шубҳа туғилса кимга ва қандай мурожаат қилиш керак

Автотранспорт воситаларидан фойдаланувчи фуқаролар учун ёқилғи сифати жуда муҳим масаладир. Айрим ҳолларда автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) сотилаётган автобензиннинг сифати бўйича шубҳа туғилиши мумкин. Бундай вазиятларда фуқаролар ўз ҳуқуқларини билиши ва ваколатли органларга белгиланган тартибда мурожаат қилиши лозим.

Ёнилғи сотиб олинган ёқилғи қуйиш шохобчасининг тўлиқ номи ва манзили, шунингдек, маҳсулот учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи чек сақланган бўлиши керак.

Агар автотранспорт воситасининг двигателида носозлик айнан сифатсиз ёнилғи сабабли келиб чиққан бўлса, двигател таъмири олиб борилаётган техник хизмат кўрсатиш шохобчасининг расмий тасдиқланган хулосаси талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз: амалдаги тартиб-қоидаларга мувофиқ, автотранспорт воситаларининг ёнилғи бакидан нефть маҳсулотларидан намуна олиш ва унинг сифатини таҳлил қилиш белгиланмаган.

Қандай тартибда мурожаат қилиш керак?

Мурожаат қилишда қуйидаги маълумотларни кўрсатиш тавсия этилади:

◾️ АЁҚШ манзили ва номи;

◾️ ёқилғи қуйилган сана ва вақт;

◾️ автобензин тури (АИ-92, АИ-95 ва ҳ.к.);

◾️ юзага келган муаммо (двигатель ишида носозлик, ҳид, ранг ўзгариши ва бошқалар);

◾️ чек ёки тўловни тасдиқловчи ҳужжат (имкон қадар).

Сифат текшируви фақат шубҳа туғилган ёқилғи қуйиш шохобчаларда сақланаётган нефть маҳсулотларидан белгиланган стандарт талаблар асосида намуна олиш орқали амалга оширилади ва кимё-назорат лабораторияларида таҳлил қилинади.

 

Ваколатли органларнинг вазифалари қандай?

Автобензин сифати бўйича ваколатли органлар қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

◾️ ёқилғи намуналарини лаборатория текширувидан ўтказиш;

◾️ давлат стандартларига мувофиқлигини баҳолаш;

◾️ қонунбузилиш аниқланса, чора кўриш;

◾️ АЁҚШ фаолиятини чеклаш ёки жавобгарликка тортиш;

◾️ истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шубҳа туғилган АЁҚШларда сифатсиз нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга тарқатилишининг олдини олиш мақсадида, дарҳол Ўзэнергоинспекциянинг ишонч телефонига (71 208-10-15) мурожаат қилишингиз мумкин.

АЁҚШларда автобензин сифати бўйича шубҳа туғилганда бефарқ қолмаслик муҳим. Қонунчилик фуқароларга ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни яратиб берган. Ваколатли органларга ўз вақтида ва тўғри мурожаат қилиш орқали нафақат шахсий манфаат, балки жамоат хавфсизлиги ҳам таъминланади.

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 224

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


4-феврал 2026, 09:43
986

Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат

Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.


29-январ 2026, 05:29
859

Нотариус бўлиш учун махсус тайёрлов курсидан ўтиш шартми?

Нотариусликка талабгорлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг махсус тайёрлов курсини тамомлаган бўлиши лозим.


30-январ 2026, 07:10
827

АЁҚШларда автобензиннинг сифати бўйича шубҳа туғилса кимга ва қандай мурожаат қилиш керак

Ёнилғи сотиб олинган ёқилғи қуйиш шохобчасининг тўлиқ номи ва манзили, шунингдек, маҳсулот учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи чек сақланган бўлиши керак.

Мавзуга доир янгиликлар: