Ўзбекистон
02.05.2023
884
AҚШ Давлат департаменти Украинанинг НAТОга аъзо бўлиши бўйича қарор коллектив равишда қабул қилинишини айтди. AҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Ведант Пател Франциянинг Le Monde газетасида нашр қилинган Вашингтоннинг Украинанинг НAТО аъзолигига салбий муносабати ҳақидаги саволга жавоб берди. Унинг сўзлари департамент сайтида эълон қилинган. Пател Қўшма Штатлар иттифоқнинг очиқ эшиклар сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. "Шубҳасиз, бу жамоавий қарор ва уни бутун алянс ҳал қилиши керак", - дея қўшимча қилди у. Бироқ, Пателнинг таъкидлашича, ҳозирча AҚШ муаммоларни ҳал қилишда Киевни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратган. Aввалроқ Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пйер НAТОга янги аъзолар, жумладан, Украинани қабул қилиш бўйича қарорни ташкилотнинг ўзи қабул қилиши кераклигини айтган эди. Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда Вашингтон учун Киевга иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш устувор вазифадир.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Байден президентлигидаги АҚШ Украинага қанча миқдорда ҳарбий ёрдам берди?
Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери АҚШнинг Украинага берган ёрдами миқдори маълум бўлди.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, одамларнинг кўп тўпланишига йўл қўймаслик ва жамоат жойларига боришни чеклашни тавсия қилган.
Ўзбекистондаги тўқимачилик компаниялари томонидан АҚШ бозорига калит олинди
10 дан ортиқ тўқимачилик компанияси Марказий Осиёда биринчи бўлиб халқаро WRAP стандарти сертификатига эга бўлди.
Самарқандда фуқаронинг “Америка орзуси” фирибгарлик туфайли “ушалмади”
$ 20 000 минг доллари эвазига АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди.