Ўзбекистон
16.05.2023
1 254

Украина президенти Владимир Зеленский Россия кучларига қарши ҳужумни бошлаш учун кўпроқ вақт кераклигини айтди. Донецк вилоятидаги Бахмут ва Маринка ҳарбий ҳаракатлар марказида қолмоқда. Ҳар куни кўнгиллилар жароҳатланган аскарларни қайноқ нуқталардан олиб чиқишга ёрдам бермоқда. Душанба куни Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Луганскда биринчи марта Буюк Британия томонидан Украина Қуролли кучларига етказиб берилган узоқ масофага учувчи “ Storm Shadow” авиацион ракетаси тутиб олингани ҳақида хабар берди. Шунингдек, Луганскда портлаш рўй бергани, унинг оқибатида етти киши жабрлангани хабар қилинган. Уруш оқибатлари катта талофат ва қурбонлар сони ортиши билан кечмоқда. Россия томонидан Aвдеевкадаги ўққа тутилиши оқибатида камида тўрт нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди – ракета ишламаётган шифохонада жиҳозланган бошпанага келиб тушган. Харков вилоятининг Купянский туманида икки фуқаро ҳалок бўлди, бир киши яраланди. Херсонга дронлар ҳужум қилиб, таълим муассасаси биноси вайрон бўлди. Львов қишлоғида ракета зарбалари турар-жой биноларига тушди, икки тинч аҳоли жароҳат олди. Шу фонда НAТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина ғалабасини алянснинг энг “тезкор вазифаси” деб атади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Зеленский Хиросимадаги G7 саммитида иштирок этиши мумкин: саммитда қандай муҳокамалар кутиляпти?
The New York Times нашрининг ёзишича, Зеленский бутун дунё эътиборини ўзига жалб қилиш қобилиятига эга бўлиб, Ғарбдан самолётлар ва ҳарбий техника борасида кўпроқ ёрдам сўрайди ва уларнинг қўлловига интилади. Германия, Франция, Италия ва бошқа мамлакатларга қилган сўнгги сафарлари давомида у кўплаб қўшимча ҳарбий ёрдамга (қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳк.) эга бўлди.
Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам ваъда қилинди: Вильнюсдаги саммит якунлари
Зеленскийнинг НАТО таклифларидан ҳафсаласи пир бўлгани айтилмоқда. Аъзолик шартлари қандай?
Украина НAТОнинг Вильнюсдаги саммитидан муҳим қарорлар кутмоқда
Владимир Зеленский НAТО етакчиларининг учрашувини “Европада умумий хавфсизликнинг калити”, деб атади.
Украина қарши ҳужумни кучайтиради, сув босган Херсондан аҳоли эвакуация қилинмоқда
Киевда Бахмут яқинида ва Запорожьенинг баъзи туманларида муваффақиятли қарши ҳужум қайд этилган. “Душман ҳужумга ўтишга уринмоқда, аммо ҳеч қандай натижага эришгани йўқ”, — деди Украина мудофаа вазири ўринбосари Aнна Маляр.