Ўзбекистон
29.08.2022
1 145

Булунғур туманидаги “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Эшназарова 2019 йил тумандаги 3-сонли ДМТТга тарбиячи бўлиб ишга кирган. Орадан бир неча йил ўтиб, жорий йилнинг февраль ойидан касаллик варақаси билан таътилга чиқишига тўғри келган. Касаллик таътили тугагандан сўнг, яъни 2022 йил 21 июнь куни ишга чиқиш учун борганида мазкур ДМТТ директори “Иш ўрни йўқ”, деган важ билан ишга чиқишга рухсат бермаган. Шундан сўнг ҳуқуқлари поймол бўлган фуқаро А.Эшназарова туман адлия бўлимига мазкур муаммони бартараф этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаат ўрганилганда ушбу муаммо ўз тасдиғини топди. Қонунчиликка кўра, касаллик варақаси билан таътилга чиққан ходимни ишдан бўшатиш ё унга ишга чиқишга рухсат бермаслик мумкин эмас. Адлия бўлими томонидан 3-сонли ДМТТга тақдимнома киритилиб, таъсир чоралари натижасида А.Эшназарова ишга тикланди.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкинми?
Ходим дам олиш куни ишга жалб этилиши мумкинми?
Ҳуқуқ Тиббиёт ходимига тайинланган ноқонуний маъмурий жарима бекор қилинди
Ҳуқуқ Уч ёшга тўлмаган болалари бор аёллар ҳафтасига неча соат ишлайди?