currencies image

11 839,59 UZS

6,22

usd

currencies image

13 569,35 UZS

8,26

eur

currencies image

140,42 UZS

0,63

ru



АсосийЯнгиликларБотаника боғининг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт – Саида Мирзиёева

Ботаника боғининг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт – Саида Мирзиёева

Ўзбекистон

calendar

07.10.2023

eye

1 270

Ботаника боғининг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт – Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси жамоатчилик муҳокамасида бўлиб турган мавзуга муносабат билдириб, у Фанлар академияси ихтиёрида қолиши маълум қилди. “Ботаника боғи — бу кўнгилочар жой эмас. Бу — бутун шаҳримиз ҳар куни нафас олаётган Тошкентнинг “ўпкаси”. Бу — биз ғурурланадиган тарих. 70 йилдан ортиқ вақт давомида истеъдодли олимларимиз ушбу боғда бебаҳо дарахтлар ва ўсимликларни етиштирдилар, уларга ўз меҳр-муҳаббатини бағишладилар. Юртимизда бундай маскан бошқа ҳеч қаерда йўқ. Табиатнинг ана шу бир парчасини асраб-авайлаш, уни ҳимоя қилиш ва болаларимизга етказиш бизнинг бурчимиздир. Мен Ботаника боғини тижорий тузилмалар бошқарувига топширишга қатъиян қаршиман. Унинг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт. Боғни олимлар яратган ва у олимлар ихтиёрида бўлиши, бутун ўзбекистонликлар учун хизмат қилиши лозим. У Фанлар академияси ихтиёрида қолади.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: