Ўзбекистон
19.08.2023
1 461

Британиялик ҳамшира ўзи ишлаган касалхонада етти нафар чақалоқни ўлдиришда ва яна олти нафарини ўлдиришга уринишда айбдор деб топилди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Қайд этилишича, Англиянинг шимолидаги Manchester Crown суди 33 ёшли Люси Летби ўз қарамоғидаги гўдакларга уларнинг қонига ва ошқозонига ҳаво киритиш, сут билан ортиқча овқатлантириш, жисмоний тажовуз қилиш ва инсулин билан заҳарлаш орқали зарар етказган. Ҳамшира бу ишларни 2016 йилдан бошлаб қилиб келган. У 2020-йил ноябрь ойида яна ҳибсга олинган. Узоқ вақт давом этган тергов жараёнларидан сўнг суд жорий йилнинг 21 август куни ҳукм чиқариш ҳақида қарор қабул қилган. Қайд этилишича, шифохона расмийлари ҳамширага қўйилган айбловларни ўз вақтида текширмаган ва шифокорларнинг овозини ўчиришга уринган. Қотил ҳамшира томонидан беш ўғил ва икки қиз ўлдирилган. Шунингдек, расмийлар унинг манзилини тинтув қилиш пайтида у ёзган хатларни топишган. “Мен яшашга лойиқ эмасман. Мен уларни атайлаб ўлдирдим”, — деб ёзилган унда.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Коррупцияга оид жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди
Lавлат органлари ва ташкилотлари, ҳудудлар ва соҳалар кесимида коррупция даражасини аниқлаш ва уни минималлаштириш мақсадида коррупцияга оид хавф-хатарлар харитаси шакллантирилади
Мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишни рад этса нима бўлади?
Кўпчилик текширувдан ўтишни рад этса, жавобгарликдан қутуламан, деб ўйлайди.
Тошкент вилоятида 4 эгизак туғилди
Чақалоқларнинг 3 нафари қиз, 1 нафари эса ўғил.
Ғазо секторида Исроил ҳужуми бошлангандан буён 20 минг чақалоқ дунёга келган — UNICEF
Бу ҳар 10 дақиқада бир чақалоқ туғилиши дегани.
Ўзбекистонда 2023 йилда чақалоқларга энг кўп қандай исм қўйилди?
Ўтган йилда 968 140 нафар болаларнинг туғилиши қайд этилган.
Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?
ССВ 2024 йилнинг 1 январ куни дунёга келган жами гўдаклар сонини маълум қилди.